2022 йилнинг январь-июнь ойларида вилоятда жами 8 139,1 млрд.сўмлик чакана савдо амалга оширилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 111,3%ни ташкил этган. Чакана савдо таркибида озиқ-овқат товарлари 110,9% ва ноозиқ-овқат товарлар чакана савдоси 109,5%га ортган.
Вилоятда чакана савдо айланмасининг 62,1% вилоятнинг 3 та ҳудуди, жумладан, Наманган шаҳри (44,8%), Чуст (10,5%) ва Тўрақўрғон (6,8%) туманларига тўғри келган. Чакана савдо айланмаси Мингбулоқ (2,9%) туманида нисбатан паст улушни ташкил қилган.
Ҳисобот даврида туман(шаҳар)лар кесимида чакана савдонинг ўсиш суръатлари таҳлил қилинганда, Чуст (123,0%) ва Тўрақўрғон (117,9%) туманларида сезиларли ўсиш кузатилган. Поп (4,6%) туманида эса вилоятда чакана савдо бўйича энг паст ўсиш суръати қайд этилган.
Наманган вилоятида аҳоли жон бошига нисбатан чакана савдо айланмаси 2 763,5 минг сўмни ташкил қилган. Жон бошига чакана савдо ҳажми Наманган шаҳри (5 479,1 минг сўм) ва Чуст (3 104,0 минг сўм) туманида вилоятдаги жон бошига ўртача чакана савдо ҳажмидан юқори кўрсаткични ташкил қилган. Энг паст кўрсаткичлар эса Чортоқ (1 582,3) ва Косонсой (1 519,6) туманларига тўғри келган.
Овқатланиш ташкилотларини қўшган ҳолда, барча савдо тармоқларида чакана савдо ҳажмининг 85% шаҳар, 15% қишлоқ жойларига тўғри келган.
Изоҳ қолдириш