Ушбу даврда Навоий вилояти ЯҲМ ҳажми 81,9 трлн. сўмни ташкил этган холда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8% га ўсган, шунингдек ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 7,7% ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 76 913,1 минг сўмни ташкил қилган ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7% га ошган.
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 98,7%ини ташкил этган бўлса, махсулотларга соф солиқлар эса 1,3%ини ташкил этган.
ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 73,9% (2022 йилда 73,7%), қишлоқ хўжалиги улуши 13,9% (2022 йилда 13,9%) ва хизмат кўрсатиш улуши 12,2% (2022 йилда 12,4%) ни ташкил қилган.
Республика макроиқтисодий кўрсаткичларининг шаклланишида вилоятнинг ҳиссаси аҳамиятли ҳисобланади. ЯИМда вилоятнинг ҳиссаси 7,7%ни ташкил этиб ҳуддудлар ичида 3-ўрин, республика саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси 15,5%ни ташкил этиб 3- ўрин, асосий капиталга инвестициялар киритиш 7,3%ни ташкил этиб 5-ўринни эгаллаган.
2023 йилда кичик тадбиркорликнинг ҳажми 21,1 трлн. сўмни ташкил этиб(2022 йилда 17,4 трлн.), ЯҲМдаги улуши 26,0%ни ташкил қилди(2022 йилда 25,9%) Кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улушининг ўтган йилга нисбатан ошиши йирик корхоналар улушининг пасайиши билан боғлиқ.
Муртазаев Ардашер
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш