Онлайн аукцион орқали 6,9 млрд сўмлик 3 051 та авторақамлар сотилди

Онлайн аукцион орқали 6,9 млрд сўмлик 3 051 та авторақамлар сотилди

Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 – 19 сентябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 829,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,1% га камдир. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизмати хабар қилди.

Бунда сотувларнинг:

  • 83,5% - биржа савдолари;
  • 0,4% - кўргазма-ярмарка савдолари;
  • 15,7% - электрон давлат харидлари;
  • 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 669,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 38,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 051 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,9 млрд сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:

  • 8,9% биринчи тоифадаги авторақамларга;
  • 15,1% иккинчи;
  • 11,5% учинчи;
  • 11,6% тўртинчи;
  • 18,9% бешинчи;
  • 34,0% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 527,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Полиэтилен

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 3 610,0 тонна полиэтилен қўйилди ва ва унинг бутун ҳажми, яъни 100,0% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 75 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 585,2 минг сўмдан 16 574,4 минг сўмгача пасайди.

Цемент

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 340 463,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 221 718,0 тоннаси, яъни 65,1% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 44,3 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 512,8 минг сўмдан 506,2 минг сўмгача, яъни 1,3% га пасайди.

Суюлтирилган газ

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 1 997,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг бутун ҳажми, яъни 100,0% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 104 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 362,3 минг сўмдан 6 580,8 минг сўмга, яъни 10,6% га пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 867,7 минг сўмни ташкил этди.

Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар