Ўзбекистон делегацияси ШҲТ МКК йиғилишида қатнашади
Москвада ўтказиладиган йиғилишда ШҲТ Саммитида қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилади.
2020 йилнинг 11-14 февраль кунлари Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (ШҲТ МКК) йиғилишида иштирок этади.
Йиғилиш кун тартибидан ташкилот фаолиятининг жорий масалалари ҳамда Санкт-Петербург шаҳридаги бўлажак ШҲТ Саммитида қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ўрин олган.
ШҲТнинг 2020-йилдаги Асосий тадбирлар режасини келишиш ва тасдиқлаш кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш