Мазкур индекс мамлакатнинг статистик салоҳияти, эришаётган ютуқлари ва миллий статистика тизимини ривожлантириш борасида олиб бораётган ислоҳотлари натижаларини акс эттиради.
Ўзбекистон Республикаси илк бор мазкур индекс бўйича 2016 йилда баҳоланган бўлиб, 48,9 балл билан умумий 133-ўринни эгаллаган.
Ўзбекистоннинг 2020 йил якунида “Статистика салоҳияти индекси”да 67- ўринга кўтарилишида асосий омиллар:
Қўмита веб-сайтида 20 та бўлимда 279 та жадвал кўринишида 2 млн. дан зиёд статистик кўрсаткичлар тўплами ва метамаълумотлар эълон қилинмоқда. Шунингдек, асосий ўзгаришлардан бири қўмитанинг янгиланган веб-сайтида геоманзилли маълумотлар хизмати жорий этилди.
Халқаро валюта жамғармасининг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимида 24 та йўналиш бўйича 422 турдаги Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий, молиявий ва ижтимоий статистик кўрсаткичлар тўпламларини эълон қилиб борилиши йўлга қўйилди.
Давлат статистика қўмитаси томонидан БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда Миллий Барқарор Ривожланиш мақсадларига эришишни мониторинг қилиш бўйича веб-сайт (nsdg.stat.uz) ишлаб чиқилиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишга туширилган.
Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 10 мингдан ортиқ маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.
“Open data Inception” ташкилотининг маълумотига кўра, жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон 70 та очиқ маълумотлар манбалари билан очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 6-ўринни эгаллади.
Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти (stat.uz) энг юқори –"Платина" (PLATINUM) даражага эришган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Электрон ҳукумат кузатуви 2020”да “Очиқ давлат маълумотлари индекси” бўйича Ўзбекистон энг юқори (Very High OGDI) кўрсаткичига эга бўлган жаҳоннинг 41 та мамлакати орасидан жой олган. Жами ушбу индексда 193 та мамлакат баҳоланган ҳамда Ўзбекистон энг юқори балл тўплай олган.
Очиқ маълумотлар рейтингида (Open Data Inventory - ODIN) Ўзбекистон Республикаси 63 баллни тўплади ва рейтингда 125 та позицияга кўтарилиб, дунёда 44-ўринни, Марказий Осиёда эса
1-ўринни эгаллади.
Амалга оширилган ана шундай ишлар натижасида 2020 йил якуни бўйича мамлакатимиз Жаҳон банкининг “Статистика салоҳияти индекси”да максимал 100 баллдан 67,8 баллни қўлга киритиб, рейтингда 67 ўринни эгалламоқда.
Ўзбекистон рейтингда 2016 йил ҳисоботига нисбатан 66 поғонага, 2019 йил ҳисоботига нисбатан эса 15 поғонага кўтарилди.
2020-2025 йилларда статистикани ривожлантиришининг миллий стратегияси доирасида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали, Ўзбекистоннинг Жаҳон банкининг “Статистика салоҳияти индекси”даги кўрсаткичларини босқичма-босқич яхшилаб бориши режалаштирилган. Ўзбекистон 2025 келиб, 94 баллни қўлга киритган ҳолда рейтингда биринчи 10 таликка кириши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш