Ўзбекистон Россиядан янги электровозлар сотиб олди

Ўзбекистон Россиядан янги электровозлар сотиб олди

17 июль куни "Ўзбекистон темир йўллари" давлат концерни Россиядан янги электровозларни олиб келди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

"Тошкент-Марказий" вокзалида "Ермак" типидаги иккита янги уч сексияли электровоз, MULTI TASKER KRC 1200UZ русумли кўп функцияга эга кранли механизм ҳамда ТЭМ2-6606 русумли локомотив намойиш этилди.

Электровозлар қуввати 9840 кВт/соатни ташкил этади. Ҳаракатдаги минимал тезлик - 49,9 км/соат, энг юқори тезлик - 110 км/соат.

Тақдимот маросимида, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ локомотив паркидаги янгиланган (модернизация қилинган) иккита локомотив ҳам тақдим этилди.

"Улар деподаги биринчи капитал таъмирдан чиққан поездлар саналади", дейди электровоз ҳайдовчиси Вострейкин Владимир.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар