Ўзбекистон ва Франция Ташқи ишлар вазирликлари 2021−2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Франция Ташқи ишлар вазирликлари 2021−2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади

10 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франциянинг Европа ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик бўйича вакил-вазири Франк Риестер билан учрашди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Франция делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган.

Делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон ва Франция Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2021−2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади.

Суҳбат давомида улар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилган.

Франция томони 2022 йил кузида Париждаги Лувр музейида «Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида» номли кўргазмани ташкиллаштиришда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Мазкур тадбир икки мамлакат маданий ҳаётидаги ёрқин воқеага айланиши қайд этилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар