Ўзбекистон ва Покистон стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолади

Ўзбекистон ва Покистон стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолади

Ўзбекистон Президенти бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихида томонлар пухта тайёргарлик кўрган муҳим қадам эканлигини таъкидлади.

Вазирлик ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ташриф доирасида имзоланган 8 та ҳужжатни алмашишди. Улар қаторидан транзит ва савдо тўғрисидаги ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари ва сайёҳлик гуруҳлари учун виза тартибларини соддалаштириш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар жой олган.

Бундан ташқари, қуйидагилар имзоланди:

  • Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида протокол;
  • 2021−2026 йилларга мўлжалланган Маданий алмашув дастури;
  • Туризм масалалари бўйича англашув меморандуми;
  • Давлат чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисида баённома;
  • Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Покистон дипломатик хизмат академияси ўртасида англашув меморандуми;
  • Ўзбекистон — Покистон ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим.

Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Ҳукуматлараро комиссия мажлиси ҳамда Ўзбекистон — Покистон бизнес форумида 500 млн долларликдан зиёд шартномалар имзолангани маълум қилди.

Президент шунингдек, мамлакатлар савдо-иқтисодий соҳада катта ишга солинмаган салоҳиятга эгалиги ва икки томонлама савдо ҳажмини 4−5 бараварга ошириш имконияти мавжудлигини таъкидлади.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар