Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июль ойларида энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистонда 7 ойда жами 44 901 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 149,7 % ўсиш суръатига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида 7219 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 338 тага кам.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июль ойларида 44 901 дона Cobalt (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 149,7 %), 41 663 дона Nexia T-250 (96,6 %), 30 368 дона Lacetti-Gentra (124,5 %), 30 889 дона Damas (111,7 %), 16 370 дона Spark (138,9 %) ҳамда 4 520 дона Labo (101,9 %) автомобиллари ишлаб чиқарилди.
Изоҳ қолдириш