Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматларининг янги нархлари маълум қилинди

Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматларининг янги нархлари маълум қилинди

Республика бўйлаб халқ депутатлари ҳудудий кенгашлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан ҳудудларда ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар (сув ҳисоблагичи борлар учун) тасдиқланди.

«Янги тарифларга кўра, Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматларининг янги нархлари ўртача 1,9 фоизга ошган, дейилади хабарда. Ўз навбатида, айрим ҳудудларда тарифлар 1,5−3 бараварга ошган. Сув ҳисоблагичлар билан таъминланмаган истеъмолчиларга ҳисоб-китоблар сув истеъмоли меъёрларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Тарифлар қуйидагича ҳисобланади (Тошкент шаҳар мисолида):

400 (ичимлик суви) + 100 (устама) + 350 (канализация) + 100 (устама) + 350 (иссиқ сув учун канализация*) + 100 (устама) = жами 1400 сўм.

Бошқа ҳудудларда ҳам ҳисоб-китоб худди шундай амалга оширилади, фақат устама ҳақи вилоятларда ҳар бир метр куб ичимлик сувига 50 сўм ва оқова сувга 50 сўм/м3 қилиб белгиланган.

* Изоҳ: ушбу нарх фақат марказлашган иситиш тизимига уланган абонентлар учун қўлланилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар