Ўзбекистонда мўътадил ижобий тенденциялар кузатилмоқда: ишбилармонлик фаоллиги индекси тўртинчи ой кетма-кет ўсмоқда

Ўзбекистонда мўътадил ижобий тенденциялар кузатилмоқда: ишбилармонлик фаоллиги индекси тўртинчи ой кетма-кет ўсмоқда

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2024 йилнинг май ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 2,2 фоизга мўътадил ошиб, 1022 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 5,6 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 3,7 фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 0,5 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 29,8 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2024 йил май ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 8 та ҳудудда ўтган ойга (апрель) нисбатан ўсиш кузатилган. Тошкент шаҳри (52,5%), Навоий (44,2%), Самарқанд (7,2%), Бухоро (6,1%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (8,1%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).

Шу билан бирга, ушбу индекс 6 та ҳудудда пасайган. Хусусан, Жиззах (- 10,0%), Сурхондарё (- 6,7%) ва Хоразм (- 6,7%) вилоятларида сезиларли даражада пасайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2024 йил май ойида банклараро тўлов операциялари сони 7 109,2 мингтани ташкил этди ва 2024 йилнинг апрель ойига нисбатан 374,7 минг транзакцияга (5,6%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 10 та ҳудудда ошган.

2024 йил май ойида республиканинг 10 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, Сурхондарё (7,6%), Наманган (5,4%), Қашқадарё (5,2%), Жиззах (4,7%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (6,7%) сезиларли ўсиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2024 йилнинг май ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0050 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 0,5 фоизга ошганлигини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажмининг 6,2 фоизга ошганлиги билан изоҳланади. Бироқ, битимлар сони 5,2 фоизга камайган.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2024 йил май ойида 6 745,1 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 3,8 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2024 йил май ойида 0,9629 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 3,7 фоизга камайганлигини кўрсатади. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 3,8 фоизга мўътадил даражада камайган.

2024 йил май ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2023 йилнинг май ойига (496 302 бирлик) нисбатан 7 236 бирликка камайиб, 489 066 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 429 тага камайган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 400 491 тадан 395 364 тагача камайган (камайиш 5 127 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 91 547 тадан 89 867 тагача (1 680 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 835 тани ташкил этиб, 2024 йилнинг май ойига нисбатан 429 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2024 йил май ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 1,2983 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг май ойига нисбатан 29,8 фоизга ошган. Жорий йилнинг май ойида юридик шахслар томонидан 383 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1022

1,0556

1,0050

0,9629

1,2983

Тошкент шаҳри

1525

1,0668

2,0000

1,4363

1,1953

Навоий вилояти

1442

1,0448

2,0000

0,9813

2,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

1081

0,9290

1,1344

0,9623

3,0000

Самарқанд вилояти

1072

1,0299

1,0552

0,9591

2,6250

Бухоро вилояти

1061

0,8933

1,1632

0,9695

2,3333

Фарғона вилояти

1053

1,0210

1,0275

0,9645

2,4286

Сирдарё вилояти

1009

0,8003

1,2257

0,9480

1,0000

Наманган вилояти

1004

1,0537

0,9401

0,9817

1,4545

Тошкент вилояти

983

1,0206

0,9385

0,9481

1,4000

Қашқадарё вилояти

974

1,0522

0,9364

0,9621

0,6667

Андижон вилояти

971

1,0217

0,8435

0,9485

2,2500

Хоразм вилояти

953

0,9856

0,9394

0,9885

0,5000

Сурхондарё вилояти

933

1,0755

0,8706

0,9474

0,0000

Жиззах вилояти

900

1,0474

0,7936

0,9834

0,0000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1066

1,2577

0,8956

0,9617

1,8592

Тошкент шаҳри

1404

1,5677

1,0204

1,7544

2,0560

Сирдарё вилояти

1331

0,6881

2,0000

0,9116

3,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

1147

0,5097

1,6468

0,9977

3,0000

Хоразм вилояти

1133

0,5029

1,8154

1,0097

0,2857

Фарғона вилояти

1113

0,9786

1,2989

0,9305

1,5455

Қашқадарё вилояти

1099

0,6160

1,7254

0,8215

0,4000

Навоий вилояти

1031

0,6246

1,3602

0,9453

2,0000

Бухоро вилояти

1006

0,5673

1,3737

0,9835

1,4000

Наманган вилояти

1000

0,6196

1,2862

0,9790

1,7778

Андижон вилояти

985

0,8133

1,1079

0,9634

1,5000

Самарқанд вилояти

966

0,6625

1,2103

0,9309

1,5000

Жиззах вилояти

948

0,5992

1,3097

0,9736

0,0000

Тошкент вилояти

886

0,6895

0,8481

0,9457

3,2308

Сурхондарё вилояти

822

0,4251

1,1894

0,8963

0,0000

Руслан Абдуллаева
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар