Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил даражада қолмоқда

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил даражада қолмоқда

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2025 йилнинг ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 0,9 фоизга камайиб, 991 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидаги операциялар сони бўйича компонент 9,0фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 6,8 фоизга ортган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,1 фоизга ортган;
  • товар белгилари бўйича компонент 21,3 фоизга камайган;.

Ҳудудлар кесимида Андижон вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2025 йил ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 12 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Андижон (40,8 %), Хоразм (36,2 %), Бухоро (34,8 %) ва Самарқанд вилоятида (34,4 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (График №2, Жадвал №1, 2).

Бироқ, Сирдарё (19,1 %) ва Сурхондарё (15,4 %) вилоятларида сезиларли камайган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2025 йил ноябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 977,5 минг тани ташкил этди ва 2025 йилнинг октябрь ойига нисбатан 593,9 минг транзаксияга (9,0%) камайган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудда камайган.

2025 йил ноябрь ойида республиканинг 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан камайган. Хусусан, Қашқадарё (17,0 %), Хоразм (16,8 %), Сурхондарё (15,6 %) ва Бухоро (15,3 %) вилоятларида сезиларли камайиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2025 йилнинг ноябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0675 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 6,8 фоизга ортганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 24,4 фоизга ортганлиги ва тузилган битимлар сони 10,9 фоизга камайганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил ноябрь ойида 6 980 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 3,7 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил ноябрь ойида 1,0106 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,1 фоизга ортган. Бунда:

2025 йил ноябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (487 763 бирлик) нисбатан 6 100 бирликка ортиб, 493 863 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 27 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 395 777 тадан 401 462 тага ортган (5685 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 87 952 тадан 88 340 тагача (388 та) ортган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 4 061 тани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 27 тага ортган.

БРЕНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2025 йил ноябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 0,7867 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан -21,3 фоизга камайган. 2025 йилнинг ноябрь ойида юридик шахслар томонидан 354 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Жадвал №1

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↓991

↓0,9096

↑1,0675

↑1,0106

↓0,7867

Андижон вилояти

↑1408

↓0,9725

↑2,0000

↑1,0106

↑1,5000

Хоразм вилояти

↑1362

↓0,8317

↑2,0000

↑1,0014

↑1,7000

Бухоро вилояти

↑1348

↓0,8467

↑2,0000

↑1,0168

↓0,9167

Самарқанд вилояти

↑1344

↓0,8879

↑2,0000

↑1,0102

↓0,3824

Фарғона вилояти

↑1253

↓0,9054

↑1,7229

↑1,0064

↓0,8667

Навоий вилояти

↑1136

↓0,8836

↑1,4119

↑1,0104

↑1,3333

Қашқадарё вилояти

↑1108

↓0,8297

↑1,4717

↑1,0139

↓0,2105

Тошкент вилояти

↑1103

↓0,9024

↑1,3523

↑1,0129

↓0,7692

Жиззах вилояти

↑1081

↓0,8542

↑1,3284

↑1,0044

↑1,0000

Тошкент шаҳри

↑1050

↓0,9127

↑1,2143

↑1,0046

↓0,7852

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1017

↓0,8867

↑1,1379

↑1,0076

↑1,0000

Наманган вилояти

↑1004

↓0,8508

↑1,1266

↑1,0254

↑1,0000

Сурхондарё вилояти

↓846

↓0,8438

↓0,7436

↑1,0166

↑1,0000

Сирдарё вилояти

↓809

↓0,8539

↓0,6223

↑1,0163

↑1,2500

Жадвал №2

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↓840

↑1,0108

↓0,6016

↑1,0170

↓0,7375

Андижон вилояти

↑1545

↑1,4536

↑2,0000

↓0,9625

↓0,8182

Самарқанд вилояти

↑1406

↑1,0625

↑2,0000

↓0,9876

↓0,5652

Наманган вилояти

↑1360

↓0,9265

↑2,0000

↑1,0112

↓0,4545

Жиззах вилояти

↑1349

↓0,9182

↑2,0000

↓0,9989

↓0,2500

Фарғона вилояти

↑1224

↓0,8114

↑1,7394

↓0,9906

↓0,8667

Тошкент шаҳри

↑1189

↑1,0022

↑1,4387

↑1,0826

↓0,8080

Сирдарё вилояти

↑1141

↓0,9961

↑1,3696

↑1,0140

↓0,7143

Қашқадарё вилояти

↑1100

↑1,0302

↑1,2361

↑1,0371

↓0,5714

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1066

↓0,9053

↑1,1804

↑1,0537

↑1,5000

Сурхондарё вилояти

↑1008

↓0,9181

↓0,9875

↓0,9840

↑2,5000

Бухоро вилояти

↓998

↓0,9739

↑1,0429

↓0,9394

↑1,1000

Хоразм вилояти

↓988

↓0,9394

↑1,0513

↓0,9857

↓0,7391

Навоий вилояти

↓978

↓0,9532

↑1,0213

↓0,9618

↓0,8000

Тошкент вилояти

↓909

↓0,9496

↓0,8349

↑1,0544

↓0,3571

Исломбек Сапарматов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар