Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2020 йил 20 октябрь ҳолатига кўра аҳолининг истеъмол саватчасидаги озиқ-овқат нархлари индексини ишлаб чиқилди.
Маълумот учун: индекс гўшт ва сут маҳсулотлари (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти, сут, тухум), сабзавотлар (пиёз, карам, помидор, сабзи, бодринг, картошка), мевалар (олма, нок), полиз маҳсулотлари (тарвуз, қовун, қовоқ, узум), дуккакли экинлар (нўхат, ловия, мош), гуруч, ун, макарон, сабзавот, сариёғ ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланди.
Ягона индексни тузишда, мамлакат аҳолисининг истеъмол одатларини тавсифловчи оғирликлар қўлланилди (яъни, аҳоли ўртасида ушбу маҳсулот қанча кўп истеъмол қилинса, унинг оғирлиги шунча юқори бўлади).
Натижада қуйидагилар аниқланди:
2020 йил 20 октябрь ҳолатига озиқ-овқат нархлари индекси республикада ўтган ҳафтага нисбатан +0,36% ни ташкил этди.
Ўтган ҳафта билан таққослаганда гўшт, гуруч, картошка, тухум, ловия ва мош маҳсулотлари ўртача нархи пасайди.
Маълумот учун: ўртача мол гўшти (-3,80%) ва балиқ (-3,08%) нархлари мос равишда 56 023 сўм ва 20 770 сўмни ташкил этди. Парранда гўшти (-1,03%) ва қўй гўшти (-0,49%) каби маҳсулотларнинг нархларида пасайиш кузатилди ва уларнинг ўртача нархи мос равишда 20643 сўм ва 60630 сўмни ташкил этди. Картошканинг ўртача нархи (-0,32%) 3706 сўмни ташкил этди. Гуруч -0,67 % га арзонлашди ва 10 700 сўмни ташкил этди. Тухумнинг ўртача нархи (-1,13%) 10 990 сўмни ташкил этди. Ловия ва мош нархи мос равишда 13136 сўм ва 11513 сўмни ташкил этди (1-жадвал).
Ушбу ҳафтада сут, ўсимлик мойи, буғдой уни, шакар, макарон ва сариёғ каби маҳсулотлар нархларида бироз ўсиш кузатилди.
Маълумот учун: ўтган ҳафтага нисбатан помидор (+30,14%) ва бодринг (18%) каби маҳсулотларнинг нархларида сезиларли даражада ўсиши кузатилди ва уларнинг республикада 1 кг учун ўртача нархи мос равишда 4588 сўм ва 5405 сўмни ташкил этди. Бундан ташқари, тарвуз (+ 4,25%), қовун (+ 3,21%) ва узум (+ 2,63%) нархи қимматлашди ва ушбу маҳсулотларнинг ўртача нархи мос равишда 1 кг учун 1649 сўм, 2353 сўм ва 9934 сўмни ташкил этди. Ўсимлик ёғининг ўртача нархи ( 1 литр) 13360 сўмни (+ 2,36%) ташкил этди. Буғдой уни (+ 0,76%), макарон (+ 0,27%), сут (+ 0,13%) ва сариёғ (+ 0,10%) каби маҳсулотлар нархларнида ўсиши сезиларсиз эди (1-жадвал).
1-жадвал. 20 октябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотларининг ўтган ҳафтага нисбатан ўсиши ёки пасайиши, (%)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қомитаси (ДСҚ) тезкор маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари
Вилоятлар кесимида Сирдарьё (+ 2,48%), Навоий (+ 2,12%), Андижон (+ 1,61%), Қашқадарё (+1,28%), Самарқанд (+1,22%) ва Фарғона (+ 1,22%) вилоятларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида (+ 1,08%) сезиларли ўсиш суръатлари кузатилди.
Тошкент (+0%), Сурхондарё (+0,03%), Наманган (+0,35%) ва Бухоро (+0,58%) вилоятларида нисбатан барқарор нархлар кузатилди.
Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида нархларнинг пасайиши мос равишда -1,68% ва -3,51% га тенг бўлди.
20-октабр ҳолатига кўра нархларнинг ўсиш суръати ўтган ҳафтага нисбатан сезиларли даражада пасайди, ва 0,36% ни ташкил этди (1-расм).
1-расм. Истеъмол саватидан озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари индексининг динамикаси (%)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қомитаси (ДСҚ) тезкор маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари
Изоҳ қолдириш