Ўзбекистондаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Марказий Осиёнинг энг яхши таҳлил марказлари ўнлигига кирди

Ўзбекистондаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Марказий Осиёнинг энг яхши таҳлил марказлари ўнлигига кирди

АҚШнинг Пенсилвания Университети етакчи илмий марказларнинг “Global Go To Think Tank Index Report 2019” рейтингини тақдим этди.

Марказий Осиёдаги энг яхши илмий марказлар рейтингида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) Марказий Осиёдаги энг яхши 63 тадқиқот ва таҳлил институтлари орасида 10-ўринни эгаллади. Ўтган йилга нисбатан бир поғона юқорилаган ИТИМ, 2016 йилга нисбатан уч поғона юқорига кўтарилди.

2020 йил рейтингига кўра, Ўзбекистондаги яна бир нечта таҳлил марказлари киритилган. Улар орасида 26-ўринни эгаллаб турган Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (ИСМИ) ва 33-ўриндаги “Таҳлил” Ижтимоий тадқиқотлар маркази мавжуд.

Рейтинг муаллифлари Ўзбекистонда 12 та илмий марказлар мавжуд деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, ҳисоботда қайд этилишича, Қозоғистонда 31т - та, Қирғизистонда - 28 та, Тожикистонда - 7 та илмий-таҳлилий марказлар мавжуд. Туркманистон ушбу рейтингга киритилмаган.

Мутахассислар таҳлил марказлари ва фуқаролик жамияти дастури доирасида 2008 йилдан бери дунёнинг илмий-таҳлилий марказларининг йиллик рейтинги “Global Go To Think Tank Index Report” эълон қилинди. Ҳисобот сиёсий институтлар ва жамоаларнинг минтақавий ва глобал тармоқларини яратишга ҳисса қўшади. Бу ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида сиёсий ҳаракатларнинг самарадорлигини оширади. Шунингдек, бутун дунё бўйлаб демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маълумот учун: Иқтисодий тадқиқотлар маркази ўтган йилнинг октябр ойида ташкил топганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига айлантирилди. Шу билан бирга, янги мақсадлар ва вазифалар тасдиқланди. Уларга ривожланган хорижий давлатларда муваффақиятли синаб кўрилган тажрибаларни асосида таҳлилий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича стратегик йўналишлар бўйича таклифлар, жумладан, иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш, молия, бизнес ва ижтимоий соҳани ривожлантириш кабилар киради.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар