Ўзбекистондан Қозоғистонга биринчи бор eTIR процедураси бўйича юк жўнатилди

Ўзбекистондан Қозоғистонга биринчи бор eTIR процедураси бўйича юк жўнатилди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 20 ноябрь куни eTIR (electronic TIR) процедурасидан фойдаланган ҳолда биринчи юк ташиш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи (IRU) хабар берди.

Маиший электротехника воситалари ортилган юк машиналари Тошкентдан чиқиб, Қозоғистон чегарасини кесиб ўтган, иккала томоннинг божхона органлари эса транзит кафолатларини муваффақиятли қайта ишлаган.

Ушбу юкларни ташиш процедуралари IRU ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) раҳбарияти, шунингдек, IRU’нинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги божхона органлари ҳамда аъзолари — Ўзбекистон юк ташувларининг халқаро автомобиль ассоциацияси (AIRCUZ) ва Қозоғистон юк ташувларининг халқаро автомобиль иттифоқи (KazATO) томонидан қўллаб-қувватланган савдо жараёнларини соддалаштириш бўйича минтақавий лойиҳасининг муҳим тармоғига айланди.

TIR (Transports Internetional Routiers — Халқаро йўлларда ташиш) — 1975 йилда яратилган халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси асосида ишлайдиган юкларни халқаро йўлларда ташиш тизими. Айни вақтда ХЙТни тўлиқ рақамли процедурага ўтазиш ишлари амалга оширилмоқда.

Марказий Осиё мамлакатларида eTIR’дан фойдаланиш давлат чегараларини кесиб ўтишни соддалаштириш, транспортировка муддатларини қисқартириш, шунингдек, етказиб берувчиларнинг харажатларини камайтириш имконини беради. Қоғозсиз формат тизими ҳайдовчи ва божхона органи ходими ўртасидаги алоқани қисқартиради, коронавирус тарқалишининг олдини олиш борасидаги чораларга риоя қилинишини соддалаштиради.

eTIR’нинг кўплаб процедуралари масофадан туриб бажарилади, унда Халқаро йўлларда ташиш ассоциациясининг маҳаллий офисларига бориш талаб этилмайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар