Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми ошди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми ошди

Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бўйича маълумотни тақдим қилди.

Банк берган маълумотга кўра, халқаро захиралар ҳажми 2021 йил 1 май ҳолатига 34,1 млрд долларни ташкил этмоқда. Аниқлик киритилишича, апрель ойига нисбатан бу кўрсаткич 1,5 млрд долларга кўпайган (ўтган ой бу 32,7 млрд долларни ташкил этган).

Шундан хорижий валютадаги захира активлар (конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) ҳажми 13,1 млрд долларни ташкил этган бўлиб, бу ўтган ойга нисбатан 85,1 млн долларга кўп.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг соф халқаро олтин-валюта захиралари 32,6 млрд долларни ташкил этган. Олтин нархининг тушишдан тўхташи сабаб, олтин-валюта захиралари январь ойидан бери илк марта ўсишга эришди.

Захирадаги олтинларнинг умумий миқдори 9,5 тоннага ошиб, 11,2 млн унциядан 11,7 миллионга етди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар