«Ўзкомназорат» Mail.ru Group, Twitter ва Tencent компанияларига серверларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича кўрсатмалар берди

«Ўзкомназорат» Mail.ru Group, Twitter ва Tencent компанияларига серверларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича кўрсатмалар берди

2021 йил май ойида ўтказилган мониторинг натижасига кўра, «Вконтакте», Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонуннинг 27−1-моддаси талабларига зид равишда ишлов берилаётгани аниқланган.

Бу ҳақда «Ўзкомназорат» инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

«Вконтакте», «Twitter» ва «WeChat» ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун Ўзкомназорат томонидан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонуннинг 27−1-моддаси талабларига риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан «Mail.ru Group», «Twitter Inc» ва «Tencent-Inc» компанияларига кўрсатмалар берилди, дейилади хабарда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар