Hermès, Vogue, Dior ва Chanel учун видеофильмларни суратга олаётган европалик мутахассислар ўзбек тўқимачилик саноати ва маҳсулотларини тарғиб қилувчи фильм суратга олишмоқда

Hermès, Vogue, Dior ва Chanel учун видеофильмларни суратга олаётган европалик мутахассислар  ўзбек тўқимачилик саноати ва маҳсулотларини тарғиб қилувчи фильм суратга олишмоқда

Ўтган ҳафта бир гуруҳ кинематографлар Тўқимачилик саноати ва маҳсулотларини тарғиб қилувчи янги реклама фильмини суратга олиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Фильм Hermès, Vogue, Dior ва Chanel учун видеофильмларни суратга олаётган европалик мутахассислар гуруҳи томонидан тайёрланади.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни "Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан ташкил этилган «Европада ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари: янги реклама фильми ва Европа бозорига чиқиш стратегияси» мавзусида матбуот анжумани ва ўқув семинари ташкил этилиб, унинг давомида жамоатчиликка ушбу лойиҳанинг асосий ғояси ва ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини хорижий бозорда оммалаштириш ва тарғиб қилиш механизми ҳақида суз борди.

Тадбирда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти раҳбарлари, 50 дан ортиқ тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналар вакиллари, шунингдек кинорежиссёр Пер Диско ва Advantage Central Asia компанияси раҳбари Дмитрий Родин бошчилигидаги суратга олиш гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги 5989-сонли фармони доирасида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда. Лойиҳани молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги маблағлари жалб қилинди.

ADVANTAGE Central Asia компанияси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан тўқимачилик маҳсулотларини экспортни кенгайтириш ва Европа бозорига чиқиш масалаларида ҳамкорлик қилади.

Реклама фильмини Франция ва италиялик кинорежиссёр С.Форлини томонидан суратга олинмоқда. У ҳужжатли ва бадиий фильмлар олиш билан бир қаторда Hermès, Vogue, Dior каби таниқли брендлар учун реклама роликларини суратга олади.

Андре Андрев - тўқимачилик ва мода бизнеси соҳасидаги мутахассис, Chanel брендининг «Haute Couture» коллекциясини яратиш бўйича маслаҳатчи.

Пер Диксо кинорежиссёр ва фильмлари ва Louis Vuitton, Nike, Hermes, Chanel, Chloe, Lacoste, Mini каби брендлар учун доимий видеофильмларининг муаллифидир.

Тадбир давомида киноижодкорлар Ўзбекистон маданий мероси ва мамлакатнинг тўқимачилик саноати ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Суратга олиш ишлари Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида намунали пахта ва тўқимачилик кластерлари ва корхоналарида бўлиб ўтди. Фильм ижодкорлари бой тарих ва тўқимачилик саноатнинг юқори технологик кучи қайд этишди ва айнан шунга фильм давомида урғу бериш истагини айтиб ўтишди.

Шунингдек, ўқув семинарида Дмитрий Родин экспортчиларга, шу жумладан тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган компанияларга давлат томонидан кўрсатилаётган мислсиз кўмакни, хусусан, товарларни сертификатлаштиришдан ўтишда ва унинг учун тўловларни амалга оширишда ёрдам кўрсатаётганини таъкидлади.

Саноат корхоналари билан суҳбат чоғида европалик мутахассислар компания бренди ва уларнинг маҳсулотлари тарғиб қилиш, янги харидорларни топиш ва жалб қилиш, реклама роликларини тайёрлашда нималарга аҳамият бериш кераклиги ва бошқалар бўйича ўз қарашлари ва тавсиялари билан ўртоқлашдилар.

Ушбу фильм тез орада омма эътиборига ҳавола этилади.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар