Пенсия жамғармаси 2020 йилда пенсия олувчилар сони кўпайганини қайд этди

Пенсия жамғармаси 2020 йилда пенсия олувчилар сони кўпайганини қайд этди

2020 йилда 333 минг 450 нафар фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланган. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Жамғарманинг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 млн 824 минг нафарни яъни аҳоли сонидаги улуши 11,2 %ни ташкил қилган ҳолда 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 147,2 минг нафар ёки (4%)га кўпайган.

Шундан, 2 млн 849 минг нафари (74,3%)ни ёшга доир пенсия, 386,5 минг нафари (10,1%)ни ногиронлик пенсия, 189,1 минг нафари (5,0%)ни боқувчисини йўқотган пенсия олувчи оилалар ва 400,3 минг нафари (10,6%)ни нафақа олувчилар ташкил қилди.

Пенсия жамғармасининг 2020 йил учун даромадлар режаси 20 трлн 134 млрд сўм бўлиб, ижроси 20 трлн 592 млрд сўмни (шундан, солиқлардан ташқари тушумлар миқдори 176,2 млрд сўмни) ташкил этган.

2021 йил 1 январь ҳолатига пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони тўғрисида маълумот

Т/р Пенсия ва нафақа олувчиларнинг тоифаси Жами сони шундан, янги тайинланган

Жами:

3 885 915 333 450
1 Ёшга доир пенсия олувчилар 2 849 007 224 140
2 Ногиронлик пенсия олувчилар 386 555 29 660
3 Боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар 189 067 21 309
4 Нафақа олувчилар 400 286 58 341

Шундан:

4.1 Ёшга доир нафақа олувчилар 42 519 12 167

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар