Пойтахтда ер нархининг минимал қиймати белгиланди

Пойтахтда ер нархининг минимал қиймати белгиланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқиқини минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан белгиланган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархи ҳақида маълумот берилган.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси пойтахтимизда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади.

Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати зоналар кесимида ҳамда туманлар кесими бўйича нархланади.

Илова орқали бу ҳақида атрофлича маълумот олиш мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар