Иқтисодий комплекснинг ўрта ва қуйи даражадаги вакиллари маҳаллаларда ишлашга йўналтирилади (+видео)

Иқтисодий комплекснинг ўрта ва қуйи даражадаги вакиллари маҳаллаларда ишлашга йўналтирилади (+видео)

Президент Шавкат Мирзиёев 26 январь куни 2021 йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилишда бу ҳақда гапирди.

Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилганидек, 2021 йилда мамлакатимиз иқтисодиёти камида 5 фоиз ўсиши мақсад қилинган. Бироқ, глобал иқтисодиётдаги ноаниқлик узоқ давом этиши мумкинлиги иқтисодий ўсишнинг қўшимча захираларини топиш ва сафарбар қилишни талаб этмоқда.

Шу боис Президент барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифасини қўймоқда.

Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш механизми муҳокама қилинди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар