Ўзбекистонда саноатнинг ривожланиши: 2022 йил натижалари ва 2023 йил истиқболлари
Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ошириш, табиий газни қайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 20 фоизга етказиш, автомобиль саноатида ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ва экспорт ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга ошириш кўзда тутилган.
Бугунги кунда саноат соҳасида (Қурилиш билан ҳисоблаганда) мамлакат ЯИМининг учдан бир қисми яратилиб, иқтисодиётда банд бўлганларнинг деярли 14 фоизи мазкур соҳа ҳиссасига тўғри келади. Сўнгги 5 йилда саноат корхоналари сони 2 баравар кўпайиб, 100 мингтага яқинлашди. Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган сиёсатни давом эттириш учун 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида саноатни... ...
Изоҳ қолдириш