2021 йилда Қашқадарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 607,9 млн.долларни (2020 йилга нисбатан 112,1%), экпорт ҳажми 240,3 млн.долларни (39,5%), импорт ҳажми 367,6 млн.долларни (60,5%) ташкил қилган.
Ташқи савдо айланмаси бўйича Туркия (20,8%), Хитой Халқ Республикаси (19,6%), Россия (16,3%), Швейцария (7,6%), Қозоғистон (6,1%) вилоятнинг энг юқори улушга эга ҳамкор давлатлари ҳисобланади.
1-расм. 2021 йилнинг январ-декабрь ойларида Қашқадарё вилояти ташқи савдо айланмасида туман (шаҳар)лар улуши (%)
Қарши (19,4%), Нишон (15,1%), Касби (11,0%), Миришкор (8,7%) туманлари ва ва Қарши шаҳри (8,2%) вилоят ташқи савдо айланмасида энг кўп улушга эга. Бу жиҳатдан энг кам улушни ташкил этувчи ҳудудлар Шаҳрисабз шаҳри (1,2%), Муборак (1,4%) ва Чироқчи (1,9%) туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри (2,6%) ҳисобланади.
Экспорт
Жаҳон бозорида айрим турдаги хом-ашё ресурслари нархининг ошиши, ҳукумат томонидан экспортни рағбатлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида 2021 йил давомида вилоятда экспорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 123,0%га ошган. Экспортнинг 53,9%и тармоқ корхоналари (2020 йилда - 69,4%), 46,1%и ҳудудий корхоналар (2020 йилда - 30,6%) томонидан амалга оширилган.
Экспорт таркибида калава ипнинг улуши - 60,7%, мева-савзавот маҳсулотлари – 17,9%, тўқимачилик маҳсулотлари – 7,4%, пластмасса ва ундан тайёрланган буюмлар -4,3%, фармацевтика маҳсулотлари -1,8%, металлар ва улардан тайёрланган буюмлар -1,7% ва бошқа маҳсулотлар -6,3%ни ташкил қилган.
2021 йил давомида алоҳида товар белгилари бўйича металл ва ундан тайёрланган буюмлар экспорти – 13,7 баробар, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари - 9,9 баравар, табиий қазилмалар - 3,9 баравар, керамика буюмлари - 3,4 баравар, насослар – 2,7 баравар, гигиена воситалари - 2,6 баравар, калава ип - 1,8 бараварга ошган.
2-расм. 2021 йилда Қашқадарё вилояти экспортида улуши энг юқори бўлган давлатлар (%да)
Экспорт ҳажмини давлатлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 2021 йилда вилоят экспортида улуши энг юқори бўлган давлат сифатида, Туркияга - 75,9 млн.доллар (жами экспортдаги улуши - 31,6%), Россияга - 38,2 млн.доллар (15,9%), Хитой Халқ Республикасига – 32,3 млн.доллар (13,4%), Покистон Ислом Республикасига – 18,5 млн.доллар (7,7%), Қозоғистонга – 15,8 млн.доллар (6,6%) миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинган. Шунингдек, Эрон Ислом Республикаси, Қирғизистон, Польша, Украина, Афғонистон давлатларининг вилоят экспортида улуши юқоридир.
3-расм. 2021 йил якуни бўйича Қашқадарё вилояти экспортида туман (шаҳар)лар улуши (%)
Экспорт таркибида улуши энг юқори ҳудудлар Қарши (27,3%), Косон (13,9%), Касби (13,4%), Яккабоғ (6,5%), Ғузор (6,4%) туманлари ҳисобланади. Шаҳрисабз шаҳри (0,8%), Муборак (1,7%), Деҳқонобод (2,1%), Чироқчи (2,7%), Нишон (3,1%) туманлари улуши энг паст ҳудудлар саналади.
Импорт
2021 йил давомида Қашқадарё вилоятида амалга оширилган импорт ҳажми 367,6 млн.долларни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан 106,0%га ошган.
Импортнинг 18,7%и тармоқ корхоналари (2020 йилда 29,9%), 81,3%и ҳудудий корхоналар (ўтган йилнинг ушбу даврида 70,1%) томонидан амалга оширилган.
Импорт таркибидаги технологик асбоб ва ускуналарнинг улуши -44,5%, металлар ва улардан тайёрланган буюмлар – 14,0%, электротехника ва унинг қисмлари – 6,2%, кимё саноати маҳсулотлари - 5,9%, насос – 4,7%, тирик ҳайвонлар ва уларнинг қисмлари - 4,5%, бошқа маҳсулотлар - 20,1%ни ташкил қилган.
2021 йил давомида алоҳида товар белгилари бўйича керамика буюмлари импорти – 2,8 баравар, дарахт, ўсимликлар – 2,2 баравар, тирик ҳайвонлар ва уларнинг қисмлари – 1,8 баравар, озиқ-овқат маҳсулотлари – 1,15 бараварга ошган.
4-расм. 2021 йил якуни бўйича Қашқадарё вилояти импортида улуши энг юқори бўлган давлатлар (%да)
Хитой Халқ Республикаси (23,6%), Россия (16,5%), Туркия (13,7), Швейцария (12,6%), Қозоғистон (5,8%) давлатларининг вилоят импортида улуши юқоридир. Шунингдек, Германия, Корея, Ҳиндистон, Италия, Украина давлатлари маҳсулотлари вилоят импортида юқори аҳамиятга эга.
Шуни таъкидлаш лозимки, вилоятдаги тўқимачилик кластерлари томонидан технологик асбоб-ускуналари импорти ҳисобидан Швейцария вилоятдаги энг юқори улушга эга бўлган импортёр-мамлакатлардан бирига айланган.
Маълумот учун: 2020 йил давомида Қашқадарё вилоятига Швейцариядан 1,7 млн.доллар (жами импортдаги улуши 0,3%) миқдорида маҳсулотлар импорт қилинган бўлиб, 2021 йилда ушбу давлатдан амалга оширилган импорт хажми 46,5 млн.долларга етган.
5-расм. 2021 йил якуни бўйича Қашқадарё вилояти импортида туман (шаҳар)лар улуши (%)
Импорт таркибида улуши энг юқори ҳудудлар Нишон (23,0%), Қарши (14,3%), Миришкор (12,1%), Китоб (10,9%) туманлари ва Қарши шаҳри (10,5%) ҳисобланади. Шаҳрисабз шаҳри ва Чироқчи (1,4%), Шаҳрисабз (1,3%), Муборак (1,2 %), Қамаши (0,9%) туманлари улуши энг паст ҳудудлар саналади.
Анвар Қобилов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё филиали Сектор мудири
Изоҳ қолдириш