Қашқадарё вилоятининг 2022 йил январь-сентябр ойларидаги қишлоқ хўжалиги кўрсаткичлари

Қашқадарё вилоятининг 2022 йил январь-сентябр ойларидаги қишлоқ хўжалиги кўрсаткичлари

Қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги. Вилоятда 23 372,1 млрд сўмлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,7%) қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан деҳқончилик, чорвачилик, овчилик маҳсулотлари ва хизматлар – 22 993,5 млрд сўм, маҳсулотлари – 5360,8 млрд сўм, ўрмон хўжалиги – 297 млрд сўм, балиқчилик – 81,6 млрд сўмни ташкил этган. Республика қишлоқ хўжалик маҳсулотларида вилоятнинг улуши 9,4%ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида 5-ўринни эгаллаган. Вилоятнинг ЯИМ таркибида қишлоқ хўжалигининг улуши 40,1%ни ташкил қилган.

Вилоятда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари томонидан-68,1%, фермер хўжаликлари томонидан - 28,3%, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан – 3,6% қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Қишлоқ хўжалигида чорвачилик маҳсулотларининг улуши - 58,7%, деҳқончилик - 41,3%ни ташкил қилган.

Туман (шаҳар)лар кесимида етиштирилган қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини солиштирадиган бўлсак, Косон (2276,6 млрд сўм), Қамаши (2069,5 млрд сўм), ва Касби (1986,8 млрд сўм) туманлари энг юқори кўрсаткични ташкил қилган. Қарши шаҳри (181,5 млрд сўм), Шаҳрисабз шаҳри (155,1 млрд сўм) қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича нисбатан паст кўрсаткични ташкил қилган.

Вилоят кўрсаткичи (103,7%)дан юқори ўсиш суръатлари Нишон (104,3%), Миришкор (107,8%), Чироқчи (104,1%), Қарши шаҳри (116,6%), Касби (105,9%), ва Косон (107,4%) туманларида кузатилган.

Хусусан, вилоятда жами 760,2 минг тонна дон (ўтган йилга нисбатан 108,7%) ишлаб чиқарилди.

Жумладан, жами сабзавотлар - 402,8 минг тонна, 148,5 минг тонна картошка, мева - 144 минг тонна, озиқабоп полиз экинлари - 159 минг тонна, узум - 78,2 минг тонна, сўйиш учун етиштирилган тирик вазндаги қорамоллар ва паррандалар - 228,9 минг тонна, сут - 897,5 минг тонна, 405,8 млн дона тухум маҳсулотлари етиштирилди.

Жорий йилнинг мос даврида вилоят бўйича жами 4526,3 тонна (103,6% ўсиш, ҳудудлар орасида 10-ўрин) балиқ овланган бўлиб, шундан асосий қисми вилоятнинг Нишон (33,8%), Қарши (16%), Миришкор (13,8%) туманларига тўғри келади.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё вилояти филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар