Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қорақалпоғистонликларга мурожаатининг лингвистик таҳлили

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қорақалпоғистонликларга мурожаатининг лингвистик таҳлили

2021 йил 20 декабрда Халқ депетатлари вилоят Кенгашининг навбадаги 24-сессиясида Қорақалпоғистон Республикасини Вазирлар Кенгаши раиси халқига мурожаат қилди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали экспертлари Кенгаш раисининг қорақалпоғистонликларга мурожаатининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказди.

Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб ҳудудда 2022 йилда асосий эътибор қаратиладиган соҳаларни кўриш мумкин.

Кенгаш раиси ўз нутқида жами 3 660 сўздан фойдаланган. Энг кўп “Янги” сўзини - 26 марта, “Сув” сўзини – 21 марта, “Қурилиш” сўзини – 20 марта, “Ижтимоий” сўзини – 15 марта, “Қишлоқ” сўзини – 14 марта, “Ёшлар” ва “Аҳоли” сўзларини 12 мартадан, “Саноат” ва “Қорақалпоғистон” сўзлариини 10 мартадан қўллаган. Бундан ташқари, “Ўзбекистон”, “Хизмат”, “Бандлик”, “Мактаб”, “Тадбиркорлик”, “Маҳалла”, “Инвестиция" сўзлари ҳам кўп такрорланган.

Мурожаатда, “инсон – жамият – давлат” тараққиёт стратегиясига тўхталиб, асосий эътибор 2021 йил давомида эришилган иқтисодий ўсиш суръатлари, амалга оширилган инвестицион лойиҳалар, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг ижросига ҳамда 2022 йилда вилоятда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишларига қаратилган.

Жумладан, 2021 йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 108,7 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 111,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 105,5 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 111,6 фоизга, хизматлар ҳажми 124,9 фоизга ўсди.

23 100 та янги иш ўринлари яратилиб, бандлик дастурининг ижроси 105 фоизга бажарилиши, аҳолининг ишсизлик даражаси йил бошидаги 10,5 фоиздан 9,5 фоизга камайишига эришилди.

Қорақалпоғистон Республикасида 2021 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан, жами 756 та лойиҳалар (шундан дастур доирасида 541 та лойиҳа 8 570 та иш ўрни ва қўшимча резерв лойиҳалар 215 та лойиҳа иш ўринлари 636 та) ишга туширилиб, уларнинг эвазига 9 206 та янги иш ўринлари яратилди.

91,6 млн. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди, умумий қиймати 5 миллиард 100 миллион долларлик 2 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Ҳудудларда 45 та янги кичик саноат зонаси барпо этилди.

Умумтаълим мактабларида оптик толали Интернет 100 фоизга етказилди, битирувчиларнинг 24,7 фоизи олий таълим талабалари бўлишди.

Жорий йилнинг ўзида мактабгача таълим ташкилотлари сони 1304 тага етди ва қамров даражаси 71,3 фоизга етказилди.

5 та нуфузли олийгоҳ ва хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилди, олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоизга етказилади (ҳозирда 26 фоиз). Жорий йилда "Темир дафтар"га киритилган 15 190 та оилага ҳамда "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га киритилган жами
94 минг нафардан зиёд фуқароларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилди.

“Темир дафтар”даги эҳтиёжманд оилалар таркибида бўлган меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг 45 149 нафари (99,7%) бандлиги таъминланди. Камбағаллик даражасини қисқартириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг тегишли қарорлари билан қўшимча даромадлар манбаи яратилган 30 371 та эҳтиёжманд оиланинг ёки “Темир дафтар”даги оилаларнинг 94 фоизи камбағалликдан чиқарилди. “Темир дафтар”да қолаётган 2 062 та (7 943 нафар оила аъзоси) эҳтиёжманд оилаларни турмуш ҳолатини яхшилаш бўйича барча зарурий чора-тадбирлар (жумладан, моддий ёрдам кўрсатиб бориш, озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш, кўрикдан ўтказиб, тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ижтимоий муаммоси ечими ишлари) амалга оширилади.

680,6 км ичимлик сув тармоғи қурилиб, таъминланганлик даражаси 68,1 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш тизими бўйича бугунги кунга қадар 15 та янги, 10 та хусусий тиббиёт муассасаси ўз фаолиятини кенгайтирди. Шунингдек, 150 ўринга мўлжалланган Нукус шаҳрида Аёллар ва болалар шифохонасини қурилиш ишлари бошланди.

2022 йилдаги асосий вазифалар Ўзбекистон Респпубликаси Президентининг 2021 йил 6 ноябрдаги лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз” нутқида белгиланган “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси”нининг 7 та устувор йўналишларини келиб чиқиб белгиланди.

Хусусан, 2022 йилда:
- ҳудуддаги жами 76 065 нафар ишсизлар ва 9 мингга яқин меҳнат бозорига кириб келадиган ёшлар бандлигини таъминлаш учун, 4 та йўналиш бўйича 85 минг нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
- “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар изчил давом эттирилиб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш механизмлари кучайтирилади.
- Суғориш тармоқларининг 119 км қисмини реконструкция қилиш учун 154,4 млрд.сўм маблағлар ажратилади. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 139 км мелиорация тармоқлари ҳамда 82 дона иншоатларни қуриш ва реконструкция қилиш учун 37,2 млрд. сўм маблағлар сарфланади. "Суенли” ва “Кегейли” каналларининг 71 км қисми бетонлаштирилади. 5 та йирик насос станциялари таъмирланади. Аҳоли томорқалари сув таъминотини яхшилаш мақсадида олис ҳудудлардаги 83 та маҳаллаларга 332 дона кичик қудуқлар қазиб берилади. Шунингдек, 22,5 минг гектар ер майдонларига сув тежовчи технологиялар жорий этилади. Шундан, 17,5 минг гектарга томчилатиб суғориш ва 5 минг гектарга ёмғирлатиб суғориш технологияси тадбиқ этилади.

  • Муносиб уй-жой ва яшаш шароитларини яратиш, барча туманларида ичимлик суви ва йўлларнинг ҳолатини яхшилашта 89 та ижтимоий ва инфратузилма объектларига Марказлашган маблағлар ҳисобидан 509,4 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
    - Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2022 йилда 2 минг 80 та хонадонли 81 та уй-жойларни қуриш режалаштирилган.
    - Орол бўйи ҳудудида экологик вазиятни юмшатиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш учун 1 млн. 300 минг гектар майдонда янги муҳофаза этиладиган таббий ҳудудлар ташкил этилади.
    - Оролбўйи ҳудудида экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳит мониторинги тизимини такомиллаштириш ва биохилмахилликни асрашга қаратилган умумий қиймати 9,6 млн. АҚШ долларига тенг 9 та грант лойиҳаси амалга оширилади. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 14 млн. дона кўчат экиш ишлари ташкил этилади.
    - Эълон қилинган “долзарб 40 кунлик” давомида жорий йил куз мавсумида 5,5 млн. дона кўчатлар экилиб, режа 105 фоизга бажарилди. Шунингдек, Нукус шаҳри ва туманларда жами 158 гектар майдонда “яшил майдон” ҳамда 112,8 гектар майдонда янгидан “яшил жамоат парклари” барпо этилади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан ишлаш бўлими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар