2023 йилнинг январь-июнь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ялпи ҳудудий маҳсулоти 2022 йил даврга нисбатан усиш кўрсатмаган, жами 13,6 трлн. сўмни ташкил этди.
Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми эса 6,8 млн. сўмни ташкил этиб, 2022 йил даврга нисбатан 1,4 фоизга камайган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 7,9 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 9,5 фоизга камайган.
Таҳлил қилинаётган давр мобайнида халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилга нисбатан 12,7 фоизга ошди. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудда 1,3 трлн. сўмлик халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ хўжалигида 2022 йилга нисбатан 3 фоизга ўсиш кузатилди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 4,4 трлн. сўмни ташкил этди.
Шу билан бирга, хизматлар соҳасида сезиларли ўсиш суръатлари кузатилди ва бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 9,6 фоизни, кўрсатилган хизматлар ҳажми эса 5,8 трлн. сўмни ташкил этди.
Бундан ташқари, 2022 йилга нисбатан чакана савдо айланмаси 3,5 фоизга ошиб, 4,4 трлн. сўмни ташкил этди.
Таҳлил қилинаётган давр мобайнида, қурилиш ишларида ўсиш суръатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 фоизни ташкил этди. Жорий йил давомида ҳудудда 2,8 трлн. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган.
Шу билан бирга, асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларда ҳам ўсиш кузатилиб 4,2% га ўсди ва улар ҳажми 4,7 трлн. сўмни ташкил этди.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида янги ташкил этилган кичик корхоналар сонида катта ўзгариш сезилди. 2022 йилда 2227 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилган булса, жорий даврда 60,7% га ўсган.
Таҳлил қилинаётган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 233,6 млн. АҚШ долларини ташкил этиб,. ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,7 фоизга кам. Ҳудудда савдо балансида 34 млн. долларлик ижобий салдо қайд этилишига қарамасдан, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга камайди ва 133,8 млн. долларни ташкил этди, импорт эса ҳажми 99,8 млн. долларни ташкил этиб 13,1 фоизга камайган.
Саламат Бегманов
Изоҳ қолдириш