2023 йил I чоракда Қорақалпоғистон Республикасида 3 804,0 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,3 фоизга камайган. Ҳудуднинг саноат маҳсулотлари бўйича республикадаги улуши 2,9%ни (12 ўрин) ташкил этди.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 1,9 млн. сўмни (9-ўрин), ўсиш суратлари 85,5%ни ташкил этди.
Нукус. ш (5,2 млн. сўм) ва Тахиатош (7,0 млн. сўм), Қўнғирот (2,0 млн. сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори ҳамда Бўзатов (0,3 млн. сўм), Шўманой (0,4 млн. сўм) ва Нукус (0,4 млн. сўм) туманларида энг паст кўрсаткичларни қайд этди.
Республика саноат ишлаб чиқариш ҳажми таркибида энг кўп улуш Нукус шаҳри (Республика саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 46,2%), Тахиатош (14,1%), Қўнғирот (7,1%), Тўрткўл (5,4%), Амударё (4,5%), Беруний (4,3%) ва Элликқалъа (3,6%) туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 26,7%ни ташкил этди ва 2022 йилга I чоракга нисбатан 6,1 пунктга камайди.
Ҳисобот даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 758,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 19,9% ни ташкил этди.
Шунингдек, саноат маҳсулотлари таркибида ишлаб чиқаридиган саноатининг улуши – 85,2%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши -13,4%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши - 0,5%, тоғ-кон саноат ва очиқ конларни ишлаш улуши – 0,9%ни ташкил қилган.
Ишлаб чиқариш саноатининг таркибида кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 53,4%, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 20,6%, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 17,0% ва бошқа ишлаб чиқариш маҳсулотлар улуши – 9,0%ни ташкил этган.
2023 йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқариш саноатида 5,0 минг тонна калава ип (2022 йилнинг мос даврига нисбатан 39,4 % га), 2,6 минг тонна тозаланган ўсимлик ёғи (27,2 %), 11,8 минг тонна пахта чигити (9,4 %), 1,1 минг тонна тозаланган гуруч (5,6 %), 17,3 минг тонна пахта толаси (3,4 %) ишлаб чиқарилиб, юқори ўсиш суръати кузатилди. Шунингдек, 36,6 минг тонна портландцемент (51,6 %), 18,4 минг тонна юмшоқ буғдой ва спелта уни (43,6 %), 879,1 минг литр ароқ (5,2 %), ишлаб чиқарилиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан пасайиши кузатилди.
Тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 603,6 млрд. сўмни ташкил этди ва 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 102,8%ни, унинг жами саноатдаги улуши 15,9%ни ташкил этди.
Жами саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 3 333 тага (шундан 3 301 таси кичик бизнес субъектлари) етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 14,4%ни ташкил этди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида киритилган 10 та лойиҳа бўйича 68,4 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, дастур доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан 5,9 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.
Изоҳ қолдириш