2022 йил давомида Жиззах вилоятида жами қурилиш ишлари ҳажми 3431,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 106,5%га ошди. Қурилиш соҳасининг ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)даги улуши 13%ни ташкил этди. Ушбу соҳасида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ишчи ходимларнинг 2022 йилги ўртача ойлик иш ҳақи 2,524 млн.сўмни ташкил этди.
Қурилиш соҳасида амалга оширилган ишларнинг 73% қисми кичик ва микрокорхоналар томонидан, 6% - йирик корхоналар ва 21% - норасмий сектор томонидан амалга оширилган.
Жиззах вилоятида амалга оширилган жами қурилиш ишларининг 38% қисми Жиззах шаҳрида, 17% - Ш.Рашидов туманида, 11% - Зомин туманида амалга оширилган. Қурилиш ишлари энг кам Янгиобод, Арнасой ва Зафаробод туманларида амалга оширилган.
Жиззах вилоятида жами 2194 та қурилиш корхоналари фаолият юритиб, уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 8%га ўсган. Қурилиш корхоналарининг 81% қисми бино ва иншоатлар қурилиши, 12% - фуқаролик объектлари ва 7% - ихтисослаштирилган қурилиш объектлари қурилиши билан шуғулланишади. Қурилиш фирмаларининг аксарияти Жиззах шаҳри (42%), Ш.Рашидов (16%) туманида жойлашган. Зафаробод (1%), Янгиобод (2%) ва Арнасой (2%) туманлари қурилиш фирмалари сони энг кам ҳудудлар ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш