Маълумот учун, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 120 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 548,7 минг ахоли яшайди.
Жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига Самарқанд вилояти Ургут туманида мазкур солиқлар бўйича 65,0 млрд. сўм (шундан,1-чоракда 31,0 млрд. сўм) ҳисобланган бўлиб, шу йилнинг январ-март ойларида жами 6,1 млрд. сўм (умумий қарздорликнинг 9,4%), шундан мол-мулк солиғидан 2,3 млрд. сўм ва ер солиғидан 3,8 млрд. сўм ундирилган. Ҳисобот даврида мазкур солиқлар бўйича қарздорлик 58,9 млрд. сўмни ташкил этмоқда.
Туманда мазкур солиқларни ундирилишида маҳалла раисларини рағбатлантириш тамойиллари ишлаб чиқилмаганлиги туфайли туманнинг 60 та маҳалласида (маҳаллалар сонининг 50%) мазкур солиқлар бўйича қарздорликнинг ундирилиши даражаси 10%дан пастни ташкил этмоқда.
Мисол учун, Бешёғоч МФЙда ушбу кўрсаткич 0,7%, Жарқишлоқ МФЙ - 0,7%, Кайнарбулок МФЙ - 1,5%, Чоштепа МФЙ - 1,6%, Вагашти МФЙ - 1,9%, Юкори Бешкапа МФЙ - 2,1%, Камангарон МФЙ - 2,6%, Богишомол МФЙ - 2,8%, Мерганча МФЙ - 2,8%, Урамас МФЙ - 2,8%, Жаркишлок МФЙ - 3,1%, Куйи Муминобод МФЙ - 3,2%, Чагизмон МФЙ - 3,5%ни ташкил этган ҳолда, йиғувчанлик даражаси паст ҳисобланади.
Амалдаги тартибга кўра мазкур солиқлардан ундириладиган маблағларнинг атига 10% туман бюджети орқали маҳаллаларга йўналтирилиши белгиланганлиги сабабли утган чорак давомида маҳаллалар ихтиёрида 608,0 млн. сўмлик маблағлар ундирилган бўлиб, ушбу маблағлар ҳар бир маҳаллага ўртача 6,0 млн.сўмдан тўғри келмоқда. Бироқ туманнинг 26 та маҳаллаларида ёки жами маҳаллаларнинг 22%да ушбу қиймат 600,0 минг сўмга ҳам етмаган.
Мисол учун, Халқабод МФЙда ушбу кўрсаткич атига 6 минг сўм, Мустакиллик МФЙда 23 минг сўм, Нуробод МФЙда 61 минг сўм, Шодлик МФЙда 69 минг сўм, Бинокор МФЙда 80 минг сўм, Камонгаронча МФЙда 109 минг сўм, Кулоллик МФЙда 130 минг сўм, Кичик Торинжак МФЙда 130 минг сўм, Сойгузар МФЙда 167 минг сўм, Булоқбоши МФЙда 230 минг сўм, Гуслик МФЙда 250 минг сўм, Гулобод МФЙда 362 минг сўм миқдоридаги солиқлар ундирилган холос.
Шу билан бирга, “Маҳалла бюджети” тизими бўйича маблағларни шакллантириш ва харажатларни амалга оширишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилмаганлиги сабаб ундирилган маблағларни маҳаллаларнинг ҳисоб-рақамларига ўтказиб беришнинг тартиби мавжуд эмас. Шу туфайли, жойларда “маҳалла бюджети” орқали таъминланиши режалаштирилган долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммолар ечими таъминланмасдан қолмоқда.
Ҳисобот даврида тумандаги 120 та маҳаллалар учун мазкур солиқлар бўйича ундирилган 608 млн. сўмлик маблағлар ажратилиши белгиланган, бироқ ушбу маблағлар маҳаллаларга ўтказиб берилмаган ҳамда бугунги кунга қадар ушбу маблағлардан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас.
Амалда мазкур солиқлардан йиғилган маблағлар ҳисобидан харажаларни амалга оширишни белгиловчи Низом ишлаб чиқилмаганлиги сабабли Ургут туманида харажатлар Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Мазкур ҳолат ундирилган солиқларни маҳалла муаммоларини ҳал этиш учун сарфлашда маҳаллалар мустақиллигини йўқотилишига сабаб бўлади.
Мисол учун, Ургут туманидаги Чағизмон МФЙ ҳисоб рақамига ўтказиб бериладиган 966 млн. сўмлик маблағлар ҳисобига 8 км ички йўлларни 3 та тор кўчага асфальт ётқизиш, 1 та тармоқ подстанциясини алмаштириш, 40 та электр таянч устунларини янгилаш, 1 та эмлаш пунктини капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш имконияти бўлмасдан қолмоқда.
Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси томонидан “Маҳалла бюджети” қамраб олинган барча туманларда “САЙТ” (Солиқларни ақлли йиғиш тизими) дастурий платформаси ташкил этилган бўлсада, тумандаги 26 та маҳалла раислари ёши улуғ ва кекса авлод вакиллари бўлганлиги сабабли уларда ушбу платформадан фойдаланиш имконияти ҳамда кўникмалари етарлича эмас. Ўрганиш натижаларига кўра, платформа тўлиқ режим билан ишламаслиги маълум бўлди.
Ваҳоланки, Давлат солиқ қўмитаси 2023 йил 1 мартга қадар мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган, тўланган ва қарздорлиги тўғрисидаги маълумотлардан маҳаллалар томонидан реал вақт режимида фойдаланиш бўйича “Soliq“ дастурий таъминотида “Mening mahallam” бўлинмаси яратилган ҳамда маҳалла раислари мобил телефонлари ва планшетига мазкур масала бўйича платформа юклаб берилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2022 йилдаги ПҚ-458-сонли қарорига асосан мазкур солиқларни ундирилишига ваколатли маъсул шахс белгиланмаганлиги сабаб мазкур вазифани тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилмоқда.
Мисол учун, Ургут тумани ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон МФЙда мазкур солиқларни ундириш ишларига маъсул этиб ҳоким ёрдамчиси белгиланган. Ваҳоланки, ҳоким ёрдамчисининг лавозим мажбуриятига ушбу вазифани бажарилиши киритилмаган. Ушбу ҳолатда, маҳалла раисига мазкур солиқларни ундирилиши бўйича қизиқиш ва манфаатдорлик йўқолмоқда.
Шу ўринда, Ургут туманида 84 мингдан зиёд кўчмас мулки объектлари давлат руйхатидан ўтказилган бўлса, 25 минг яқин объектларнинг (30%) кадастр хужжатлари расмийлаштирилмаган. Амалдаги тартибга кўра, кадастр хужжатлари мавжуд бўлмаган юридик шахслардан 1 кв. метр кўчмас мулки объекти учун 600 минг сўмнинг 2%и миқдорида ҳамда жисмоний шахслардан қатъий 43 млн.сўмнинг 2%и миқдорида солиқлар ундириш жараёнлари иш юкламасининг юқори эканлиги сабабли мазкур солиқларнинг ундирувчанлигига салбий таъсир ўтказмоқда.
Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясида жисмоний шахсларни солиққа тортиш йуналишида ундириш ва хисобини юритишга 12 нафар масъул ходимлар бириктирилган. Бир нафар солиқ инспекторига ўртача 2 минг зиёд кадастр хужжатлари расмийлаштирилмаган кўчмас мулки объектлари юкламаси тўғри келмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, маъсул вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикасининг “Маҳалла бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ёҳуд Бюджет Кодексига “Маҳалла бюджети” тизими даромадлари ва харажатлари ҳамда бюджетлараро муносабатлар тартибини белгилайдиган алоҳида нормалар киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш