Саноатда таълим муаммолари «ИННОПРОМ университети» сессиясида муҳокама қилинди

Саноатда таълим муаммолари «ИННОПРОМ университети» сессиясида муҳокама қилинди

Таълим иқтисодиётни ривожлантириш ва мутахассис салоҳиятини оширишда самарали бўлиши учун саноат билан боғлиқ бўлиши керак. Саноатда таълим муаммолари кеча Тошкентдаги «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмасининг «ИННОПРОМ университети» сессиясида муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Сессияда Россия Олий иқтисодиёт мактаби, Россия олий ўқув юртлари, «KUKA Roboter» ва Франциянинг электр энергияси учун ускуналар ишлаб чиқарувчи «Шнайдер Элеcтриc» компаниялари вакиллари иштирок этди.

- «ИННОПРОМ университети» биринчи марта Тошкентда бўлиб ўтган «ИННОПРОМ» халқаро саноат кўргазмасининг алоҳида лойиҳаси бўлди. Мазкур халқаро кўргазманинг аҳамияти 2020 йил кўргазмаларсиз ўтгани учун ҳам жуда юқори бўлди, - деди кўргазма дастурлари бўйича директори Aнтон Aтрашкин. - «ИННОПРОМ» кўргазмаси ва бизнес дастури ишбилармонларга, ҳукумат, бизнес, инвесторлар, банклар ўртасидаги алоқага қаратилган бўлса, «ИННОПРОМ университети» талабаларга, касб таълимига йўналтирилган.

Жорий йил Россия олий иқтисодиёт мактаби «ИННОПРОМ университети»нинг яқин ҳамкорига айланди. Шунингдек, ташкилотчилар Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига кўрсатилаётган ёрдам учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Россия олий иқтисодиёт мактабининг иқтисодий сиёсат бўйича директори Юрий Симачев замонавий университетлар иқтисодиётнинг ривожланишида ҳам, замон ўзгаришларига ҳам тайёр бўлиши кераклигини таъкидлади. У Олий иқтисодиёт мактабида магистрлар учун онлайн курслар ташкил этилганини, бу пандемия билан боғлиқ эмаслигини айтиб ўтди. Ушбу лойиҳа Covid-19дан аввал очилган.

Унга кўра, таълим масканида онлайн таълимни ривожлантириш ва унинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда бунга эришилгани билдирди. Бу ерда юқори сифатли онлайн таълим тажрибаси босқичма-босқич тўпланган. Профессор, шунингдек, 5 минг чет эллик талабадан мингга яқини ўзбекистонлик ёшлар эканини маълум қилди.

«ИННОПРОМ университети» сессияси давомида, шунингдек, «Ёшлар ва мутахассислар рақамли маҳсулотлар ва хизматларни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари», «4.0 технологияси», «Яшил технологиялар»га глобал талаб ва саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида CSR амалиёти», «Пандемиядан кейинги янги воқеликда қишлоқ хўжалиги ва рақобатбардошликни янги операцион тизимда самарадорликни ошириш» каби мавзуларда маърузалар тақдим этилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар