Шавкат Мирзиёев Сардоба туманига етиб борди
Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиқиши натижасида сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда. Президент ҳолат билан танишиш мақсадида Сардоба туманига ташриф буюрди.
Бугун, 1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиққан. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев зудлик билан Сирдарё вилояти Сардоба туманига етиб борди.
Вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ.
Изоҳ қолдириш