Шерзод Асадов Президентнинг жорий ҳафтадаги иш режаси билан таништирди

Шерзод Асадов Президентнинг жорий ҳафтадаги иш режаси билан таништирди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш жадвали билан таништирди.

Президент, бугун, 5 июль куни қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг трансформацияси юзасидан тақдимот билан танишади.

6 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашув бўлиб ўтади.

8 июль куни Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш ўтказилади.

9 июль куни рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилиши мўлжалланган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар