Ўзбекистоннинг 6 та давлат банкини хусусийлаштиришга тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистоннинг 6 та давлат банкини хусусийлаштиришга тайёрлаш режалаштирилмоқда

2021 йилда Ўзбекистондаги олтита давлат банкларини хусусийлаштиришга тайёрлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Марказий банк департаменти директори Санжар Носиров "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, 2021 йилда битта банк инвесторларга сотилади.

"Трансформация натижасида бизнинг банкларимиз бозор шароитида ишлашни ўрганадилар", деди Марказий банк вакили.

Унга кўра, банклар корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, мижозларнинг банк фаолиятига эътиборини ошириш бўйича иш олиб бормоқда.

"2020-2025 йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясида 3 та банкдаги давлат улушини сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Хусусан, стратегияни амалга ошириш даврида "Aгробанк" қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш,"Миллий банк" эса йирик давлат корхоналарига хизмат кўрсатиш учун давлат улушини сақлаб қолади, "Микрокредитбанк" жойларда молиявий хизматларининг очиқлиги камайтирмайди, деди Санжар Носиров.

Президентнинг Парламентга Мурожаатномасида банк тизимини ўзгартиришга қаратилган бир нечта таклифлар илгари сурилди.

«Бизнинг эътиборимиз банклар фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этишга қаратилади. Биз Саноатқурилишбанк, Aсака Банк, Ипотека Банк, Aлоқа Банк, Турон Банк ва Қишлоқ қурилиш банкни хусусийлаштиришга тайёргарлик кўряпмиз. Камида битта йирик банкдаги давлат улуши тўлиқ стратегик инвесторларга сотилади. Бу борада Европанинг етакчи банклари билан музокаралар олиб борилмоқда ”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар