Сирдарё вилояти ички савдосининг 2023 йил январь-июнь ҳолати таҳлил қилинди

Сирдарё вилояти ички савдосининг  2023 йил январь-июнь ҳолати таҳлил қилинди

2023 йилнинг январь-июнь ойларида чакана савдо товар айланмаси 2 206,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,5% га ошди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 177,6 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 8%ни (ўсиш суръати 94,1%), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 2 028,7 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 92%ни (ўсиш суръати 105,5%), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 230,6 млрд. сўмни, улуши 10,5%ни (ўсиш суръати 112%) ташкил этди.

Улгуржи савдо товар айланмаси 1 516 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,9%га ўсди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 324,7 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 21,4%ни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробарга ошган), кичик бизнес ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 1 191,3 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 78,6%ни (ўсиш суръати 89,9%) ташкил этди.

Ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 2 454,7 минг сўмни (2022 йилнинг январь-март ойига нисбатан 102,4%) ташкил этди.

Шаҳар ва туманлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Гулистон шаҳрида 8 671,8 минг сўм, Янгиер шаҳрида 4 337,9 минг сўм ҳамда Сирдарё туманида 3 243 минг сўм, энг паст кўрсаткичлар Ховос туманида 728,3 минг сўм ва Боёвут туманида 954,8 минг сўмни ташкил этди.

Саибов Фаррух Фарходович
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар