2022 йил 1 октябрь ҳолатига Сирдарё вилоятидаги меҳнат ресурслари сони 486 500 кишини, шундан иқтисодий фаол аҳоли сони 375 900 кишини, иқтисодий нофаол аҳоли сони эса 110 600 кишини ташкил этди. Иқтисодий фаол аҳолининг 90,9%, яъни 341 800 киши иш билан банд бўлган.
Иқтисодий фаол аҳолининг 9,1%, яъни 34 100 киши ишсиз бўлган.
Саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичини шаҳар ва туманлар бўйича юқори миқдори Ширин шаҳрида 7 278,4 минг сўмни (вилоятдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 234,7%), Янгиер шаҳрида 5 320,3 минг сўмни (171,6%), Сайхунобод туманида 3 481,5 минг сўмни (112,3%) ҳамда Ховос туманида 3 381,1 минг сўмни (109,1%) ташкил этиб, вилоятдаги саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан кўпроқ миқдорни ташкил этмоқда.
Бошқа ҳудудларга нисбатан Гулистон шаҳрида 2 612,8 минг сўмни (84,3%), Оқолтин туманида 2 174,1 минг сўмни (70,1%), Сирдарё туманида 2 118,5 минг сўмни (68,3%), Боёвут туманида 1 884,8 минг сўмни (60,8%), Мирзаобод туманида 1 472,9 минг сўмни (47,5%), Гулистон туманида 959,7 минг сўмни (31%) ташкил этиб, вилоятдаги саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача иш ҳақига нисбатан кам миқдорни кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш