Сирдарё вилояти ўртача ойлик иш ҳақи 2023 йил январь-сентябрь ҳолати

Сирдарё вилояти ўртача ойлик иш ҳақи  2023 йил январь-сентябрь ҳолати

2023 йил 1 октябрь ҳолатига Сирдарё вилояти тармоқлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 8 391 минг сўм, Ахборот ва алоқа 7 415 минг сўм, Ташиш ва сақлаш 4 403 минг сўм ва Саноат 3 526 минг сўмни ташкил этиб, нисбатан паст кўрсаткичлар Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси 2 848 минг сўм, Таълим 2 979 минг сўм, Қурилиш 3 224 минг сўм, Савдо 3 494 минг сўмни ташкил этди.

Саноатнинг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш (7 474 минг сўм), сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноати (2 134), ишлаб чиқариш саноати (2 036)да кузатилди.

Саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Ширин шаҳри (8 470 минг сўм), энг паст кўрсаткичи Гулистон туманида (1 194) кузатилди.

Қурилиш фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Ховос (5 331 минг сўм), энг паст кўрсаткичи Ширин шаҳри (1 194)да қайд этилди.

Савдо фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Сайхунобод (4 735 минг сўм), энг паст кўрсаткичи Боёвут (700) қайд этилди.

Ахборот ва алоқа фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Гулистон шаҳри (7 469 минг сўм), энг паст кўрсаткичи Ховос (1200).

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Ширин шаҳри (11 235), Сардоба (8 953) ҳамда Гулистон шаҳрида (8 768), энг паст кўрсаткичи Боёвут (7 721), Оқолтин (6 993), Янгиер шаҳри (6 049).

Таълим соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Гулистон шаҳри (3 995 минг сўм), Янгиер шаҳри (3 181) ҳамда Сайхунобод (3 008)да кузатилди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Сирдарё (3 560 минг сўм)да кузатилди. Шу билан бир қаторда, вилоятнинг баъзи туман ва шаҳарларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичи паст бўлди. Сардоба (2 472 минг сўм), Ширин шаҳри (2322,5) ҳамда Оқолтин (2 290)да қайд этилди.

Саибов Фаррух Фарходович
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар