Сирдарё вилоятида саноат соҳасининг 2023 йил 3-чорак якунлари таҳлил қилинди

Сирдарё вилоятида саноат соҳасининг 2023 йил 3-чорак якунлари таҳлил қилинди

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 10 694,8 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 107,1% ни, республикадаги улуши 2,3% ни (13-ўрин) ташкил этди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Ширин шаҳри (110,7%), Сардоба тумани (110,4%) ва Янгиер шаҳрида (107,3%) вилоят ўртача ўсиш даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилди.

Саноат маҳсулотлари ҳажмининг 65,4 фоизи Ширин шаҳри (43,5%) ва Сирдарё тумании (21,9%), ҳиссасига тўғри келади.

ЯҲМ таркибидаги саноат улуши ўсиб 26,4% ни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 1,5 пунктга ўсган.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 11 841,9 минг.сўмни, ўсиш суръатлари 105% ни ташкил этди.

Ширин шаҳри (240 160 минг сўм) ва Сирдарё (17 246 минг сўм) туманида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари вилоят ўртача даражасидан юқори, Ховос (1 996 минг сўм) ва Сардоба (2 304 минг сўм) туманларида энг паст кўрсаткичларни қайд этди.

Жами саноат маҳсулотларининг 58,1% қайта ишлаш ва 40,9% электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноати ҳиссасига тўғри келади.

Тоғ-кон саноати улуши – 0,6% ва оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,4% ни ташкил этди.

Қайта ишлаш саноати таркибидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (37,2%), озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (30,1%), бошқа нометалл минерал маҳсулотлари ишлаб чиқариш (9,3%) йўналишлари энг юқори улушга эга.

1 октябрь ҳолатига 217 та янги саноат корхоналари ташкил этилиб, саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган жами корхоналар сони 1 546 тани ташкил этди. КБСнинг жами саноатдаги улуши 31,8%, соҳада ҳисобланган ўртача ойлик номинал иш ҳақи 3 526 минг сўмни ташкил этди.

Саибов Фаррух Фарходович
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар