Инфографика: Сирдарё вилоятининг 2022 йил учун ташқи савдо айланмаси

Инфографика: Сирдарё вилоятининг 2022 йил учун ташқи савдо айланмаси

2022 йилда Сирдарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 813,5 млн. доллар бўлиб, шундан 60 фоиз – 486 млн. доллар импорт ва 40 фоиз – 328 млн.доллар экспортга тўғри келади. Ҳисобот даврида -158 млн. доллар салбий сальдога эга бўлди.

Сирдарё вилояти билан энг кўп ташқи савдо айланмаси 240,5 млн. доллар билан Қозоғистон билан бўлиб, 24,8 млн.доллар экспорт ва 215,7 млн.долл. импортни ташкил этди. Кейинги ўринларда Хитой (134,2 млн.долл.), Россия (121,5 млн.долл.) ва Афғонистон (127 млн.долл.) давлатлари туради.

2022 йил давомида ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти 158 млн доллар, саноат маҳсулотлари экспорти 103 млн. доллар, ҳар хил тайёр маҳсулотлар 22,8 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар экспорти 16,9 млн.доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 12,7 млн. долларни ташкил этди.

Ушбу даврда озиқ-овқат маҳсулотлари импорти 207,4 млн. доллар, машина ва транспорт ускуналари импорти 113 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар 82,3 млн. доллар, саноат маҳсулотлари 27 млн. доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 21,3 млн. доллар, ни ташкил этди.

Вилоятда амалга оширилган экспортнинг 28 фоизи Сирдарё тумани, 25 фоизи Янгиер шаҳри, 10 фоизи Сайхунобод ва 8 фоизи Мирзаобод туманларидан амалга оширилди.

Импортнинг 41 фоизи Сирдарё туманига ва 27 фоизи Янгиер шаҳрига тўғри келади.

Феруз Раҳимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар