Ситуацион-таҳлилий марказ ташкил этилди

Ситуацион-таҳлилий марказ ташкил этилди

“Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (1010-сон, 17.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ ташкил этилди.

Марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, жамлаш ва таҳлил қилиш ҳисобланади.

2021 йил 1 январга қадар транспорт объектларида хавфсизликни таъминловчи профилактика инспекторлари мобиль видеорегистратор ҳамда қидирувдаги шахслар тўғрисидаги маълумотларга эга планшетлар билан, патруль-пост хизмати ходимлари эса мобиль видеорегистраторлар билан таъминланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар