Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низом тасдиқланди

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори (1021-сон, 20.12.2019 й.) билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензияловчи орган этиб белгиланди.

Лицензиялаш объектни консервациялаш, реставрация қилиш, таъмирлаш, замонавий фойдаланишга мослаштириш ҳамда тиклаш ишларига нисбатан татбиқ этилади.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият билан белгиланган тартибда лицензия олган юридик шахслар шуғулланиши мумкин.

Лицензия қуйидаги тоифалар бўйича берилади:

  • I тоифадаги лицензия –маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объектларда асрашга доир ишларни амалга ошириш учун;
  • II тоифадаги лицензия – республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича асрашга доир ишларни амалга ошириш учун.

Лицензия олиш учун даъвогар Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтиш зарур ҳисобланади, лицензия чекланмаган муддатга берилади.

Лицензияловчи орган “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси воситасида лицензиялар реестрини шакллантиради.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар