Сув олиш жойлари “онлайн” режимда ишлайдиган рақамли қурилмалар билан жиҳозланади

Сув олиш жойлари “онлайн” режимда ишлайдиган рақамли қурилмалар билан жиҳозланади

Ҳукумат қарори билан Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурсларининг ҳисобини юритишнинг шаффоф тизими жорий этилади.

Низом билан сув ресурсларининг ҳисоботини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилади, шунингдек, соҳада мониторинг юритилади.

Сувдан барча махсус фойдаланувчилар ва махсус сув истеъмолчилари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботлар электрон шаклда юритилади.

Сув олиш жойлари “онлайн” режимда ишлайдиган рақамли қурилмалар билан босқичма-босқич жиҳозланади ва маълумотларни узатиш бўйича дастурий таъминланади.

Ушбу низом 2021 йил 1 октябрдан амалга киритилади.

Маълумот учун: Низом қоидалари коммунал сув таъминоти тизимидан сув олувчи сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар