Талабалар бизнес режаларини амалга оширувчи бизнес инкубатор ишга тушди

Талабалар бизнес режаларини амалга оширувчи бизнес инкубатор ишга тушди

15 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида "Young Entrepreneurs Generator" ("YE Generator") номли бизнес-инкубатор ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан унинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбирда хорижлик профессор-ўқитувчилар ҳам иштирок этди

Унда Олий ва ўрта махсус таълим, Инновацион ривожланиш, Молия вазирликлари, Ислом тараққиёт банки, Савдо-саноат палатаси мутасадди ходимлари, МДҲ Инновацияларни тижоратлаштириш маркази, Қозоғистон инновацион тадбиркорликни ривожлантириш фонди вакиллари, тадбиркорлар, Австрия, Германия, Япония ва Россия профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

"YE Generator"дан биринчи навбатда ТДИУ талабалари фойдаланади

"YE Generator"нинг эътибори биринчи навбатда Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаларига қаратилади, аммо кейинчалик бизнес-инкубаторда ўз ишини бошламоқчи бўлган барча тадбиркорлар учун имкониятлар яратилади.

Талабалар ўз ғояларини амалга оширади

Дастлабки босқичда талабаларнинг ғояларидан тайёр бизнес-режа шакллантирилади. Ўқитиш, менторлик орқали ва малакали мутахассисларнинг кўмагида ёшлар ўз лойиҳаларини рўёбга чиқара бошлайдилар.

Якунланган бизнес режа учун сармоя ажратилади

Бизнес-инкубаторда мамлакатимиз ва чет элда муваффақиятга эришган тадбиркорлар билан доимий учрашувлар ташкил қилинади. Якунланган ва бозорга чиқиш учун тайёр бўлган бизнес лойиҳалар маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларга намойиш этилади ва сармоя жалб қилинади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар