Трампнинг миграция визалари тўғрисидаги қароридан йирик компаниялар норози бўлди

Трампнинг миграция визалари тўғрисидаги қароридан йирик компаниялар норози бўлди

Apple корпорацияси раҳбари Тим Кук АҚШ ҳукуматининг бир қатор тоифадаги меҳнат визаларини беришни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қароридан норози бўлди.

"Бизнинг муҳожир халқимиз, худди Apple сингари доимо ранг-баранглигимиздан қувват олади ва Америка орзусига умид қилади”, деб ёзади Тим Кук.

Google'нинг бош директори ҳиндистонлик Сундар Пичаи ўз аккаунтида Кукни қўллаб-қувватлаб, муҳожирларни "Американинг иқтисодий муваффақияти ва унинг дунё технологиялари етакчисига айланишида" қўшган ҳиссаси учун мақтади.

Худди шундай, Microsoft бош директори Бред Смит, Salesforce раҳбари Марк Бениофф ва Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ҳам аввалроқ бунга муносабат билдиришди.

22 июнь куни АҚШ Президенти Доналд Трамп бир нечта тоифадаги визаларни беришни 2020 йил охиригача тўхтатиб туриш тўғрисида буйруқни имзолаган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар