Украинада илк бор Ўзбекистон биржасининг хорижий савдо майдончаси иш бошлади

Украинада илк бор Ўзбекистон биржасининг хорижий савдо майдончаси иш бошлади

Украинанинг Киев шаҳрида илк бор “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг хорижий савдо майдончаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати хабар қилди.

Биржанинг янги хорижий савдо майдончаси таъсисчиси Украинанинг “ТРЕЙД-BB” МЧЖ компанияси бўлди.

Савдо майдончасини очиш ва рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси делегациясининг Украинага ташрифи мобайнида амалга оширилди.

Айни пайтда биржанинг янги савдо майдончаси томонидан хорижий мижознинг 500 тонна ўсимлик ёғини Ўзбекистон Республикасига сотиш бўйича дастлабки буюртмаси киритилди.

Ҳозирги кунда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ халқаро савдо тармоғи 15 та хорижий савдо майдончаларидан иборат.

Маълумот учун: Хорижий савдо майдончалари бу электрон биржа савдоларининг ягона тизимига уланган биржанинг масофадаги савдо марказларидир. Улар тадбиркорларга биржа савдоларида эркин қатнашиш ҳуқуқини ва биржа битимларни мустақил равишда рўйхатдан ўтказиш имкониятини беради.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар