UzAuto Motors, Beeline, Ucell, «Ўзтрансгаз», «Ўзбекнефтгаз» каби 20 та компаниялар йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилди
Ушбу компаниялар 2021 йилда давлат бюджети тушумларининг 47,3 фоизини таъминлаши кутилмоқда.
Молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет 2021» лойиҳасини тақдим этди. Унда Ўзбекистондаги 20 нафар энг йирик солиқ тўловчи келтирилган. Ушбу компаниялар 2021 йилда давлат бюджети тушумларининг 47,3 фоизини таъминлаши кутилмоқда.
Лойиҳада қайд этилишича, давлат бюджети даромадлари кўп жиҳатдан йирик солиқ тўловчилар туркумига кирувчи корхоналардаги иқтисодий ҳолатга боғлиқ бўлади. Бошқа даромадлар — асосан давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендлар, давлат божлари, йиғимлар ва жарималар ҳисобидан шаклланади.
Изоҳ қолдириш