Самолёт чипта нархлари кимлар учун арзонлашади?

Самолёт чипта нархлари кимлар учун арзонлашади?
Транспорт вазирлигининг ОАВ вакиллари учун ўтказган матбуот анжуманида авиачипталар нархи ҳамон қимматлигича қолаётгани, бунинг сабаблари, қўшни давлатлар каби нархларни арзонлаштириш учун қандай чоралар кўрилаётгани мавзусида кўплаб саволлар берилди. – Авиачипталар нархининг 30-40 фоизи керосин билан боғлиқ, – дейди Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи Улуғбек Бектошев. – Бизда у етарлича бўлмагани учун хориждан қиммат нархларда сотиб олинади. Чет элдан келган самолётларга керосиннинг бир тоннаси бир минг икки юз доллардан сотилар эди. Бугунги кунда янги тизимга кўра “Uzbekistan Airways” компанияси ўзи учун керосинни сотиб олмоқда. Чет эл авиакомпаниялари учун эса янги нарх белгиланди, 890 доллар атрофида. Бу хорижликлар учун маъқул бўлмоқда. Ҳозирда 11 та халқаро аэропортда шароитлар яратилган. “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти керосинни импорт қилиб сотмоқда. Биз сўровномалар олиб борганимизда йўловчилар учун фильмлар ва кўнгилочар кўрсатувлар унинг техникаси билан боғлиқ. Биз ҳамкор ишлаб чиқарувчилар билан бирга қилишимиз керак бу ишларни. Ўзимиз қила олмаймиз. Мисол учун, Россияда салонни ичида йўловчиларга қараб туриш учун видеокамера талабини қўйишмоқчи эди. Лекин, авиакомпания техник ўзгартиришга ҳаққи йўқлигини айтди. Буни ишлаб чиқарувчилар билан қилинади. Бизда ҳам шу ҳолат, кузатилмоқда. Тадбирда авиачипталарни арзонлаштириш учун Ҳаво кодексига ўзгартириш киритиш ҳақида ҳам эслаб ўтилди. Юки бўлмаган ва овқатланмайдиган йўловчилар учун 20 фоиз паст нарх шакллантириш мумкин бўлар экан. Хабарингиз бўлса, Президентимизнинг 2018 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра соҳада бир қатор ўзгаришлар юз берди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, “Учувчилар мажмуаси” ДУК, “Ҳаво алоқалари бош агентлиги” ва “Ўзавиатехтаъминот” негизида “Uzbekistan Airways”, “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятлари фаолият юритмоқда. Шунингдек, фуқаро ва экспериментал авиациясида ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат ва техник жиҳатдан мувофиқлаштириш ваколати берилган Фуқаро авиацияси агентлиги ташкил этилди. “Uzbekistan Airways”нинг асосий вазифаси ҳаво кемалари паркидан самарали фойдаланиш ҳисобига юк ва йўловчи ташиш, авиация техникасига, шу жумладан хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш белгиланган. “Uzbekistan Airports”га эса юртимиздаги барча халқаро аэропортларини бошқариш, авиакомпанияларга хизмат кўрсатишга, йўловчилар, багаж ва юкка хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, ДХШ механизмларидан фойдаланган ҳолда инфратузилмани такомиллаштириш, аэродромларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш, ёқилғи билан узлуксиз таъминлаш, аэропортларда замонавий савдо, озиқ-овқат, банклар ва йўловчиларга хизмат кўрсатадиган бошқа объектлар тармоғини кенгайтириш вазифалари юкланган. Хорижий экспертлар хулосаларига кўра мазкур йўналиш фуқаро авиацияси тармоғини бошқаришни тақсимлаш қисмида энг самарали ҳисобланади ва Жаҳон банки маслаҳатчилари кўмагида корхоналарнинг уставлари тайёрланди ва тасдиқланди. Шунингдек, буюртмачиларнинг махсус авиация ишларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, “кичик авиация” ҳаво кемалари паркидан самарали фойдаланиш мақсадида, ислоҳотларда қишлоқ хўжалиги тармоғида махсус авиация ишларини, республика ички ва халқаро йўналишларда йўловчи, юк ва почта ташиш билан боғлиқ фаолиятни бажариш, шунингдек, туризм ва санитария авиацияси соҳасида авиация хизматларини тақдим этиш учун мустақил авиакомпания ташкил этиш кўзда тутилади. Манба: ЎзА
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар