"Ўзбекистон: хусусийлаштиришдан 30 йиллик олдинга сакрашгача" сарлавҳаси остида Американинг етакчи бизнес-журнали Forbes Ўзбекистоннинг иқтисодий трансформацияси ҳақида мақола эълон қилди.
Кеннет Рапозанинг ёзишича, "Президент Шавкат Мирзиёев даврида бозор либерализми ва сиёсий очиқлик аста-секин, аммо шубҳасиз янги ҳақиқатга айланди", деб ёзади. Пандемия ислоҳотлар марказини ўзгартиришга мажбур қилган бўлса-да, инқироз пайтида, ажабланарлиси шундаки, мамлакат учун ижобий дақиқалар бўлган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг рақамли ва IT-инфратузилмаси иқтисодиётнинг атиги 2,2 фоизини ташкил этмоқда. Интернет-инфратузилмасига доимий сармоя киритиш ҳисобига 2030 йилга келиб бу кўрсаткич 10 фоизга етиши кутилмоқда. Лондонда жойлашган Sturgeon Capital Ўзбекистонда имконият мавжудлигини кўрган кам сонли компаниялардан бири эди. Улар венчур жамғармасини туздилар, олтита маҳаллий технологик компанияларга $10 млн. сармоя киритдилар ва яна иккитаси ишлаб чиқиш жараёнида турибди.
Ҳатто Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик соҳаси бўлган давлат пахтачилик саноатида ҳам бозор ислоҳотлари ўтказилмоқда. Мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, ишлаб чиқаришга давлат квоталарининг бекор қилиниши ва мулк ҳуқуқининг хусусий ўйинчиларга ўтиши Осиёдаги тўқимачилик таъминот занжирининг бир қисмига айланиши мумкин бўлган саноатнинг янги алоҳида белгиларидир.
Изоҳ қолдириш