Жаҳон банки Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг таъсирини юмшатиш бўйича дастурни амалга ошириш учун 19 млн. доллар миқдорида қўшимча маблағ ажратилишини маълум қилди.
Яшил иқлим фондининг ушбу ёрдами Фонднинг ҳамкори сифатида аккредитациядан ўтган Жаҳон банки орқали тақдим этилади.
Дастур Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси, Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қўмита ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
"Қўшимча маблағ Тожикистон ва Ўзбекистон қишлоқ аҳолисининг энг заиф гуруҳлари орасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг таъсирини юмшатиш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади", - дейилади Жаҳон банки баёнотида.
Аввалроқ, Жаҳон банки Ўзбекистондаиқлим ўзгаришига мослашиш дастурини амалга ошириш учун 14 миллион доллар, Тожикистонга эса 9 миллион доллар ажратган эди
Марказий Осиёга Яшил иқлим фондидан биринчи марта молиявий ёрдам кўрсатилмоқда.
Иқлим ўзгаришига мослашиш дастури 2016 йилдан бошлаб амалга оширилмоқда. 15 мингдан ортиқ киши унинг бенефициаига айланди, 4,3 мингта янги иш ўрни яратилди.
Изоҳ қолдириш