Иброҳим жамғармаси тўғрисида АҚШ-Ўзбекистон қўшма баёноти

Иброҳим жамғармаси тўғрисида АҚШ-Ўзбекистон қўшма баёноти

АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (ХТМК) ва Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистоннинг Иброҳим жамғармасини қўллаб-қувватлаши орқали ўзаро шерикчилик алоқалари кенгаяётганини эълон қилишдан фахрланадилар.

Америка Қўшма Штатлари, Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ушбу жамғармани 2020 йил 20 октябрда очишган. Бу орқали уч мамлакат минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган хусусий сектор бошчилигида амалга оширилувчи сармоялар ва тараққиёт ташаббуслари учун 3 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлашни кўзлайди. Жамғарма Иброҳим келишувларида берилган ваъдани бажаради ҳамда минтақа аҳолиси ҳаётини яхшилайдиган сезиларли лойиҳалар орқали тинчликнинг афзалликларини намойиш этади.

Ўзбекистон ажратадиган 50 миллион долларгача бўлган маблағ унинг Иброҳим келишувларига садоқатидан далолат беради ҳамда иқтисодий ҳамкорлик ва алоқаларни яхшилаш кўпчиликнинг муштарак мақсади эканлигини англатади. Бу эса Ўзбекистон учун ҳам фаровонлик келтиради.

“Биз Ўзбекистон билан тобора ўсиб бораётган шерикчиликдан фахрланамиз ҳамда унинг Иброҳим жамғармасини қўллаб-қувватлашини умумий мақсадларимизни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам деб биламиз”,- деди ХТМК бош ижрочи директори Адам Болер. “Биз Иброҳим жамғармаси фаолияти янада ривожланишига умид билдирамиз ва бошқа мамлакатлар ҳам унда иштирок этишини мамнуният билан қабул қиламиз”.

“Биз Ўзбекистоннинг Иброҳим жамғармасини қўллаб-қувватлаши мамлакатларимизнинг минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган садоқатининг ажойиб намунаси бўлади ҳамда минтақада қашшоқликни камайтириш, унумдорлик ва иш билан таъминлашни кучайтириш, иқтисодий ўсишда муҳим роль ўйнайди, деб умид қиламиз”,- деди Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар