Ўзбекистонда ягона транспорт картаси жорий этилди

Ўзбекистонда ягона транспорт картаси жорий этилди

NFC технологияли контактсиз тўлов қилиш мумкин бўлган бундай карталарни кейинчалик бутун Ўзбекистонда ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.

Лойиҳани Транспорт вазирлиги назорати остида ATTO компанияси, UzCard ва Алоқабанк амалга оширди. Транспорт картангизга пул ташлайсиз ва ундан соатбай, кунбай тарифлари билан шаҳар транспортидан фойдаланасиз. Ушбу карталардан тез кунларда метрода ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Тўлов ҳозирча автобус кондукторларига бериладиган NFC контаксиз терминаллари орқали кейинчалик эса салонга ўрнатиладиган махсус платформаларда амалга оширилади. Бунда картани шунчаки терминалга яқинлаштирсангиз бўлди. NFC тизими автоматик равишда зарур маблағни контактсиз картадан ечиб олади.

Лойиҳа қиймати 12 миллион долларни ташкил қилади. Бунда асосий инвестор UzCard — 6 миллион доллар, Алоқабанк — 3 миллион ва Транспорт вазирлиги — 3 миллион доллар маблағ ажратган.

Лойиҳанинг кириб келиши Ўзбекистон жамоат транспорти тизимида сезиларли ислоҳотларга олиб келиши кутилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар